Ўзбекистон | 22:29 / 07.10.2023
13824
4 дақиқада ўқилади

Тошкент кинофестивалига сарфланган маблағ очиқланмади

Кинематография агентлиги директори Фирдавс Абдухолиқов Kun.uz мухбири саволига жавобан Тошкент кинофестивалига бюджетдан аввалгиларига нисбатан уч баробар кам пул олингани ҳақида гапирди, аммо умумий суммани очиқланмади.

Кеча, 6 октябр куни Тошкентда янги қурилган Ренессанс кино уйида “Ипак йўли дурдонаси” XV Тошкент халқаро кинофестивалининг якунлари бўйича матбуот анжумани ўтказилди.

Анжуманда Kun.uz мухбири Кинематография агентлиги директори Фирдавс Абдухолиқовга мурожаат қилиб, дунёдаги аксар кинфестиваллар якунда яхшигина даромад билан чиқишини эслатган ҳолда, Тошкент кинофестивали учун бюджетдан қанча маблағ сарфлангани-ю, қанча даромад топилгани ҳақида сўради.

Шунингдек, агентлик директоридан 3 йилдан буён ўтказилаётган фестивалларда имзоланган кўплаб меморандумлар орқали қандай филмлар ишлангани бўйича ҳам маълумот сўралди.

Фирдавс Абдухолиқовнинг айтишича, меморандумлар шундай нарсаки, у бирор натижага интилиш, хоҳиш ва истакни ифодалайди. Шу маънода у имзолангандан кейин ҳам турли хил вазиятлар бўлиб, ўша истаклар амалга ошмай қолиши мумкин.

“Масалан, пул бўлмай қолиши мумкин. Иккинчидан, у қайсидир томонга тўғри келмай қолиши мумкин. Масалан, “Казбек” фильмида шундай бўлди. Белорус томонидан ёзилган сценарий бизга тўғри келмасди, бир йиллик музокаралардан кейин охири у бекор бўлди. Охирида келишиб олдикки, ҳар ким ўз фильмини оладиган бўлди. Ёки, “Барон” фильми ҳам меморандум асосида бўлган эди, мана, тақдимоти бўлиб ўтди. Фарход Маҳмудовнинг “Парининг совғаси” номли эртаги ТВда бугун бепул намойиш этилмоқда.

“Қуёш таъми” ҳам жуда яхши филм. Бу филм борасида ҳам тўғри келмайдиган жойларини гаплашдик, музокара қилдик ва ўзимизга мосладик, ҳозир тақдимотлари ўтди.

Ҳужжатли фильмлар бўйича телекомпаниялар билан шартнома қилишга ҳаракат қиляпмиз, чунки уларга ҳам ҳужжатли фильмлар керак. Бу жараёнларга вақт керак. Албатта, қуруқ пулни бериб, қуруқ телеканалда намойиш этилмайдиган ҳужжатли фильмларга биз қаршимиз”, – деди агентлик директори.

Фирдавс Абдухолиқов фестивалга давлат бюджетидан олинган жами маблағ ҳақидаги такроран берилган саволга жавобан унга турли ташкилот ва элчихоналардан ҳам маблағ йўналтирилгани ва бюджет бу сафар уч баробар камайгани ҳақида гапирди.

“Бюджетимиз уч баробар камайди. Биз фестивал учун учун бошқа манбалар орқали ҳам маблағ топишга ҳаракат қилдик. Масалан, кино ишлаб чиқариш учун ажратилган пулларимиз. Бундан ташқари, ҳомийлар ҳам бўлди, грантлари бор, дейлик. Масалан, Италия элчихонаси 65 минг евро маблағ берди, бундан ташқари, ЕИ давлатлари ҳам маълум маблағлар ажратган.

Мақсадимиз – фестивал нуфузини босқичма-босқич ошириш. Биз унга келгусида бизнес нуқтайи назаридан ҳам қараяпмиз. Бизнинг ҳозирги биринчи мақсадимиз бу фестивалнинг брендини ошириш. “А” класс фестиваллар қаторига киритиш. Бунинг учун ҳаракат қилишимиз керак. Келгуси фестивалда шу мақсадга эришиш ва фойдага кириш ниятидамиз. Чунки “А” класс бўлса, у бренд фестивал бўлади ва халқаро ижодкорлар ҳам унга пул тикади”, – деди Кинематография агентлиги директори Фирдавс Абдухолиқов.

Мавзуга оид

Эълонлар

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

USAID ҳамкорлигида SWISSAGRO қўшма корхонаси Фарғонада янги ишлаб чиқариш қувватини йўлга қўйди