Президент ўзбек тили байрами муносабати билан ватандошларни табриклади
Табрикда Ўзбекистонда таълим 7 тилда олиб борилаётгани, лотин графикаси асосидаги алифбони такомиллаштириш ишлари давом этаётгани қайд этилди.
Шавкат Мирзиёев ўзбек тили байрами муносабати билан Ўзбекистон халқига табрик йўллади.
Президент ўзбек тили асрлар синовидан безавол ўтиб келаётган буюк ва бебаҳо маънавий бойлик эканини, ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги ўрни ва аҳамиятини ошириш, уни замон талаблари асосида ривожлантириш масаласини биз миллий ўзлигимизни англаш, миллат руҳини сақлаб қолиш, ёруғ келажакни таъминлашнинг энг муҳим омили эканини таъкидлади.
Шавкат Мирзиёевнинг қайд қилишича, Вазирлар Маҳкамасининг Давлат тилини ривожлантириш департаменти фаолияти замон талаблари асосида ташкил этилиб, барча соҳаларда давлат тилида иш юритиш сифатини яхшилаш, хусусан, ахборот-коммуникация йўналишида уни фаол қўллаш борасида ижобий натижаларга эришилмоқда.
Шу билан бирга, сўнгги йилларда “Ўзбек тилининг изоҳли луғати”, “Алишер Навоий қомуси”, “Заҳириддин Муҳаммад Бобур энциклопедияси”, “Фалсафа” қомусий луғати, “Ўзбекистон юридик энциклопедияси”, “Ислом энциклопедияси”, “Маънавият: асосий тушунчалар луғати”, “Педагогика: энциклопедия”, “Тарих атамалари луғати”, “Адабиётшунослик луғати”, “Юридик атамалар луғати” каби 40 дан зиёд фундаментал китоблар нашр этилгани бу йўлдаги муҳим қадам экани таъкидланди.
Шулар қаторида ўзбек тилининг электрон миллий корпуси ва дастурий маҳсулотларнинг ўзбекча иловаларини яратиш, ўзбек тилини Интернет тармоғида оммалаштириш ва муносиб ўрин эгаллашини таъминлаш, давлат тилини ўргатишга ҳамда матн таҳририга мўлжалланган дастурларни ишлаб чиқиш ва амалиётга татбиқ қилиш бўйича ҳам жиддий ишлар олиб борилаётгани қайд этилди.
Президент лотин графикаси асосидаги алифбони такомиллаштириш ишлари давом этаётганини маълум қилди.
«Ушбу масала юзасидан халқимиз, жамоатчилигимиз томонидан билдирилган барча таклиф ва тавсиялар жиддий ўрганилиб, муҳокамадан ўтганидан сўнг тегишли қонун лойиҳасини яна бир бор кўриб чиқиб, парламентга киритиш мақсадга мувофиқдир», деди у.
Табрикда айтилишича, бугунги кунда Ўзбекистонда таълим 7 тилда олиб борилмоқда. Республикадаги мавжуд 1453 та оммавий ахборот воситаси ҳамда юзлаб веб-сайтлар орқали қорақалпоқ, рус, қозоқ, тожик, туркман, корейс, турк, араб, инглиз, немис ва бошқа тилларда ҳам материаллар эълон қилинмоқда.
«Биз Ўзбекистонни тенглик, дўстлик ва бағрикенглик диёрига айлантириш мақсадида турли миллатга мансуб фуқароларимизнинг тил соҳасидаги ҳуқуқларини таъминлашга қаратилган ишларимизни бундан буён ҳам изчил давом эттирамиз», деди Шавкат Мирзиёев.
«Фурсатдан фойдаланиб, ўзбек тилининг ҳақиқий фидойиси ва дўсти бўлган барча заҳматкаш ва жонкуяр инсонларга чин қалбимдан миннатдорлик билдираман», дейилади табрик якунида.
Тавсия этамиз
Қўли кесилган 2 ойлик чақалоқ: унинг яқинлари шифокорлардан норози
Жамият | 14:20 / 21.01.2025
100 долларлик банкнотанинг эскисидан воз кечиляптими?
Иқтисодиёт | 11:05 / 21.01.2025
АПЛдаги илк ўзбек. Ҳусановнинг трансфери ҳақида асосий гаплар
Спорт | 09:16 / 21.01.2025
Трамп 2.0 ўзгарган Яқин Шарққа нималар ваъда қилмоқда?
Жаҳон | 21:45 / 20.01.2025
Сўнгги янгиликлар
-
“Пулни саватга қўй ва кетавер” – ИИБ ходимлари Регистонга борган сайёҳдан 50 минг сўм сўради
Ўзбекистон | 11:52
-
Трамп Европа Иттифоқи ва Хитойга янги божлар билан таҳдид қилмоқда
Жаҳон | 11:15
-
Эркинжон Турдимов Сирдарё вилоятига ҳоким бўлди
Ўзбекистон | 11:11
-
Туркиядаги меҳмонхонада ёнғин: қурбонлар сони 76 кишига етди, 9 киши қўлга олинган
Жаҳон | 11:04
Мавзуга оид
18:35 / 21.01.2025
Тухум етиштириш кооперацияси учун 50 миллион доллар йўналтирилади
16:49 / 21.01.2025
Шавкат Мирзиёев Доналд Трампни Ўзбекистонга таклиф қилди
21:32 / 20.01.2025
230 та туғруқхона учун 21 мингта тиббий ускуна ва 6 та реанимобил харид қилинади
20:32 / 20.01.2025