Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Япониялик 30 нафар кўнгилли Оролбўйини кўкаламзорлаштиришда иштирок этиш учун Ўзбекистонга келди
Япон кўнгиллилари Қорақалпоғистон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти талабалари билан биргаликда Орол денгизининг қуриган 10 гектар тубига 10 минг туп дарахт кўчатларини экиши режалаштирилган.
Фото: Дунё АА
«Яшил макон» умуммиллий лойиҳада иштирок этиш учун 30 нафар япониялик кўнгиллилар Ўзбекистонга келди, деб хабар бермоқда «Дунё».
Япониялик кўнгиллиларнинг сафари мамлакатнинг Япониядаги элчихонаси кўмагида OISCA ташкилоти томонидан ташкил қилинди. Ташриф давомида япон кўнгиллилари Қорақалпоғистон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти талабалари билан биргаликда Орол денгизининг қуриган 10 гектар тубига 10 минг туп дарахт кўчатларини экиши режалаштирилган.
OISCA (The Organization for Industrial, Spiritual and Cultural Advancement) нодавлат халқаро ташкилот бўлиб, 1961 йилда Токио шаҳрида ташкил этилган.
Ушбу ташкилот 2015 йилдан буён атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича қатор лойиҳаларни амалга ошириб келяпти. Хусусан, OISCA томонидан 2022 йилдан бошлаб 10 йил давомида Орол денгизининг қуриган ҳудудининг 40 минг гектар майдонини кўкаламзорлаштириш лойиҳаси ҳаётга татбиқ этилмоқда.
Мавзуга оид
22:34 / 25.04.2026
Япония икки ўзбекистонликни депортация қилди
18:51 / 23.04.2026
Уйқуда бош ҳолатини ўзи ўзгартирадиган Mirukuru ёстиғи тақдим этилди
12:54 / 04.04.2026
Японияга қисқа муддатли виза билан бориб, қочқинлик мақомини олмоқчи бўлган ўзбекистонлик депорт қилинди
08:31 / 30.03.2026