Ўзбекистон | 10:53 / 26.10.2023
5959
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистоннинг янги элчиси Германия федерал президентига ишонч ёрлиқларини топширди

Ўзбекистоннинг янги тайинланган фавқулодда ва мухтор элчиси Дилшод Аҳадов Германия федерал президенти Франк-Валтер Штайнмайерга ишонч ёрлиқларини топширди, деб хабар бермоқда «Дунё».

Фото: Дунё АА

Тақдимот маросимидан сўнг бўлиб ўтган суҳбатда Ўзбекистон-Германия ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликнинг ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди.

Германия раҳбари сўнгги йилларда икки томонлама муносабатларнинг жадаллашгани ва шериклик кенг кўламли йўналишларини қамраб олганини қайд этди, шунингдек, ГФР Ўзбекистон билан ҳамкорликни янада кенгайтиришдан манфаатдорлигини билдирди.

Франк-Валтер Штайнмайерга Ўзбекистон раҳбарияти ва халқига муваффақият ва фаровонлик тилади.

Дилшод Аҳадов Берлинга тайинланганига қадар 2020-2023 йиллар Ўзбекистоннинг Ҳиндистондаги элчихонасига раҳбарлик қилган. У 51 ёшда. Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ҳамда Москва давлат халқаро муносабатлар институтини тамомлаган.

ТИВ тизимида стажёр сифатида иш бошлаган, бошқарма ва бош бошқарма бошлиғи, ташқи ишлар вазири ўринбосаригача бўлган босқичларни босиб ўтган. 2010-2013 йилларда Германияда элчи, шунингдек, Швейцария, Чехия, Швеция ва Испанияда ўриндошлик асосида элчи бўлиб ишлаган.

Дилшод Аҳадов 2017-2023 йилларда мамлакатнинг Германиядаги дипломатик миссиясига раҳбарлик қилган Наби Қосимов ўрнини эгаллади.

Мавзуга оид