Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Германия коррупцияга қарши курашиш бўйича янги лойиҳалар ишлаб чиқади
Ўзбекистон элчиси Дилшод Аҳадов Германия Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт вазирлиги парламент давлат котиби Йохан Заатхофф билан учрашув ўтказди.
Суҳбат давомида икки мамлакат ўртасида Германия молиявий ва техник (грант) кўмаги орқали амалга оширилаётган ҳамкорлик ижобий баҳоланди. Ўзбекистон ГФР Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт вазирлиги томонидан Осиёда расмий ҳамкор сифатида тасниф этилган Марказий Осиё минтақасидаги ягона давлатлиги эътироф этилди.
Ўзбекистонда иқлим ўзгаришига қарши курашиш, қайта тикланадиган энергия манбаларидан самарали фойдаланиш, иқтисодиётнинг изчил ва узоқ муддатли ривожланишини таъминлайдиган соҳаларни йўлга қўйиш, коррупцияга қарши курашиш, қонун устуворлиги ва бошқа муҳим йўналишларда янги лойиҳаларни биргаликда ишлаб чиқишга қизиқиш билдирилди.
Германия билан изчил ривожланиб бораётган савдо, инвестиция, технологиялар соҳаларида шерикликни янада фаоллаштириш борасида алоқаларни давом эттиришга келишилди.
Мавзуга оид
18:32 / 23.06.2026
Катта порахўрлар муддатининг охиригача “ўтиради”
16:35 / 23.06.2026
Талон-торож ва фирибгарлик учун “чиқиш эшиклари” торайди
13:08 / 23.06.2026
Ўзбекистонда коррупционерлар реестри ниҳоят жорий этилмоқда
10:35 / 22.06.2026