Авторақамлар онлайн аукционида 5 та чиройли рақам 165 млн сўм бошланғич нарх билан сотувга чиқарилди. Уларнинг тўрттаси Сурхондарё вилояти, биттаси Бухоро вилояти ҳудудида рўйхатга олинади.
Сотувга чиқарилган «олтин» рақамларнинг 3таси жисмоний шахслар учун мўлжалланган.



Авторақамлардан иккитаси юридик шахслар учун сотувга қўйилган.


Авторақамларнинг 4 таси 12 октябр куни, 1 таси 24 октябр куни сотувга чиқарилган.
Аукцион савдоларида одатда охирги соатларда «бозор» қизғин кечишига эътибор қаратилса, бу «олтин» рақамлар бошланғич нархдан бир неча баробар қиммат нархларда сотилиши турган гап.
Рақам учун миллиардлар
Биржада сотилган авторақамлар суммаси йилдан йилга ўсиб бормоқда. 2019 йилда 156,1 млрд сўмни, 2020 йилда 262,6 млрд сўмни, 2021 йилда 298,8 млрд сўмни ҳамда 2022 йилда 304 млрд сўмни ташкил этган.
2019 йилда онлайн-аукционлар орқали 36 мингдан ортиқ авторақам сотилган бўлса, 2022 йилга келиб бу кўрсаткич 118 мингга етган.
2019 йил. 36 мингдан зиёд «чиройли» авторақамлар 156.1 млрд сўмга сотилган. Тузилган битта битимнинг ўртача нархи 4.3 млн сўмни ташкил этган. 2019 йилда сотилган энг арзон «чиройли» авторақам - 1 млн 23 минг 786 сўмга, энг қиммати эса 91 млн 876 минг сўмга баҳоланган.
2020 йил. 262,6 млрд сўмлик 106 мингдан зиёд авторақамлар онлайн-аукционлар орқали сотилган. Тузилган битта битимнинг ўртача қиймати 2,4 млн сўмни ташкил этган. Сотилган авторақамларнинг 92,3 фоизи жисмоний шахслар, 7,7 фоизи юридик шахслар томонидан харид қилинган. Авторақамларнинг энг паст баҳоси 450 минг сўмни, энг қиммат авторақамнинг қиймати эса 206,7 млн сўмни ташкил қилган.

















