Тошкентдаги савдо мажмуасида ёнғин содир бўлди
Шайхонтоҳур туманида жойлашган савдо мажмуасида ёнғин содир бўлди. ФВВ ҳолат юзасидан расмий маълумот тақдим этди.
Бугун, 28 октябр куни соат 06:58 да Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани «Бўстон» МФЙ, Беруний кўчасида жойлашган «Экобозор» мажмуасида ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида шаҳар ФВБга хабар тушган.
Шунга кўра 5 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 07:04 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 07:19 ўраб олинган ва соат 07:26 да ўчирилган.
Ёнғин натижасида савдо мажмуасининг 80 кв м ташқи девор қопламаси қисми ва шу жойдаги кафенинг 70 кв м майдонида ички ва том қисми ёниб зарарланган. Қутқарувчиларнинг ҳаракатлари натижасида савдо мажмуасининг 7000 кв м майдони ёнғиндан сақлаб қолинган.
Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ. Ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.