Иқтисодиёт | 19:31 / 01.11.2023
14177
1 дақиқада ўқилади

Россия Ўзбекистон орқали транспорт коридорини яратиш бўйича иккита меморандум имзолади 

Меморандумни имзолаш маросими Тошкентда бўлиб ўтаётган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) давлатларининг биринчи транспорт форуми доирасида бўлиб ўтди. 

Фото: РИА Новости

1 ноябр куни Россия Транспорт вазирлиги иккита транспорт коридорини яратишни назарда тутувчи меморандумни имзолади. 

Биринчиси: Беларус-Россия-Қозоғистон-Ўзбекистон-Афғонистон-Покистон. 

Иккинчиси: Россия-Каспий денгизи-Туркманистон-Ўзбекистон-Қирғизистон. 

Ҳужжатларни имзолаш маросими Тошкентда бўлиб ўтаётган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) давлатларининг биринчи транспорт форуми доирасида бўлиб ўтди. 

Аввалроқ Ўзбекистон расмийлари республика мамлакатларнинг транспорт-транзит салоҳиятини ошириш ва янги бозорларга чиқиш мақсадида Россия иштирокида янги халқаро транспорт йўлакларини шакллантиришдан манфаатдор эканини бир неча бор таъкидлаган эди. 

Тошкентда ШҲТ давлатлари биринчи Транспорт форуми ўтказилмоқда, унда иштирокчилар ташкилот ҳудудида инфратузилмани ривожлантириш ва транспорт-логистика йўлакларини яратиш масалаларини муҳокама қилмоқда. Йиғилишда ШҲТ давлатлари транспорт департаментлари, шунингдек, 15 давлатдан 60 дан ортиқ йирик компаниялар вакиллари иштирок этяпти.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид