Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Ўзбекистон темирйўллари» Қирғизистонга юк ташиш учун вагонлар беради
«Тошкент – Балиқчи – Тошкент» йўналиши бўйича мавсумий йўловчи поездлари ҳам ишга туширилади.
2023 йил 31 октябр куни «Ўзбекистон темирйўллари» ва «Қирғизистон темирйўли» давлат корхонаси ўртасида учрашув бўлиб ўтди, унда икки мамлакат ўртасидаги икки томонлама муносабатларни мустаҳкамлашга қаратилган масалалар муҳокама қилинди.
Музокараларнинг асосий мавзуларидан бири темирйўл орқали юкларни ташиш учун қулай шарт-шароитларни яратиш эди. Томонлар Қирғизистондан Ўзбекистонга юк ташиш учун «Ўзбекистон темирйўллари» томонидан вагонлар бериш масаласини кўриб чиқди.
Қирғизистон мутахассисларини Ўзбекистон олий ўқув юртларида ўқитиш масалалари ҳам кун тартибида бўлди. Томонлар кадрлар малакасини ошириш ва касбий кўникмаларни ривожлантириш учун таълим соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтиришга келишиб олди.

Учрашувнинг муҳим натижаси - «Тошкент – Балиқчи – Тошкент» йўналиши бўйича мавсумий йўловчи поездларининг ишга туширилиши муҳокама қилинди.
Бундан ташқари, томонлар «Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон» темирйўлини қуриш лойиҳасини жадаллаштириш бўйича амалий чора-тадбирларни амалга ошириш тўғрисида келишувга эришди.

Учрашув якунида эришилган келишувларни мустаҳкамлайдиган ва темирйўл тармоғида Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш муҳимлигини акс эттирувчи тегишли протокол имзоланди.
Мавзуга оид
08:55
Хитой энг узун темирйўл кўприклари бўйича дунёда етакчилик қилмоқда
20:07 / 16.07.2026
Қамчибек Ташиев 2027 йилги президентлик сайловида иштирок этишдан воз кечди
11:13 / 13.07.2026
Шавкат Мирзиёев Бекободга электропоездда борди
20:21 / 10.07.2026