Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қамчибек Ташиев 2027 йилги президентлик сайловида иштирок этишдан воз кечди
Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг (МХДҚ) собиқ раиси Қамчибек Ташиев 2027 йилги президентлик сайловида иштирок этмаслигини ва унда амалдаги давлат раҳбари Садир Жапаровни қўллаб-қувватлашини маълум қилди.
Генералнинг халққа мурожаатини унинг сафдоши, «Регион» телеканалининг собиқ директори Ўткурбек Раҳмонов эълон қилди.
Ташиевнинг таъкидлашича, сўнгги пайтларда унинг номи атрофида республика президенти сайловида иштирок этиши борасида турли миш-мишлар ва ёлғон маълумотлар тарқалган. Шу муносабат билан МХДҚ собиқ раҳбари ватандошларига очиқ мурожаат қилишга қарор қилган.
«Мен 2027 йилги президентлик сайловида иштирок этмайман. Бу ҳақда бир неча бор аниқ айтганман ва генерал сифатида берган сўзимдан қайтмайман. Менинг позициям ўзгармаган ва ўзгармайди ҳам», деб ёзди у.
Шу билан бирга, Ташиев амалдаги президентни «дўстим» деб атаб, Жапаровни қўллаб-қувватлаш орқали мамлакат барқарорлиги, давлат тараққиёти, халқ бирлиги ва Қирғизистон келажаги фойдасига танлов қилаётганини қўшимча қилди.
Жапаров жорий йилнинг 10 февралида Қамчибек Ташиевнинг бош вазир ўринбосари ва МХДҚ раҳбари лавозимларидан истеъфога чиққанини эълон қилган эди.
Апрель ойида махсус хизматнинг собиқ раҳбарига нисбатан жиноий иш қўзғатилгани маълум бўлди. Июль ойида ҳукм ўқилди. Ташиев тўрт йилга озодликдан маҳрум қилинди. Бироқ маҳкум колонияга юборилмайдиган бўлди — қамоқ жазоси уч йиллик пробация назорати билан алмаштирилди.
Мавзуга оид
20:21 / 10.07.2026
«Хитой - Қирғизистон - Ўзбекистон» темирйўли қурилиши фаол босқичга ўтди
21:06 / 07.07.2026
Қирғизистонда учиш чоғида самолётнинг шассиси синди
20:20 / 06.07.2026
Қирғиз-ўзбек чегарасида коррупцияга қарши махсус операцияда ўнлаб ходимлар ушланди
22:31 / 02.07.2026