Россия олимпия қўмитаси ХОҚдан четлатилишига қарши чиқмоқчи
ХОҚ Украинанинг эгаллаб олинган ҳудудларидан спорт ташкилотларини Россия қўмитаси таркибига «қўшгани» сабабли РОҚни Олимпия ҳаракатидан четлатди. Россия Спорт арбитраж судида бунга эътироз билдирмоқчи.
Россия олимпия қўмитаси (РОҚ) ўзининг Олимпия ҳаракатидан четлатилгани юзасидан Спорт арбитраж судига (CAS) апелляция берди. Арбитраж муҳокамаси бошланди, дейилади CAS’нинг 6 ноябр, душанба куни суд сайтида чоп этилган баёнотида.
Октябр ойи ўрталарида Халқаро олимпия қўмитаси (ХОҚ) РОҚ аннексия қилинган Донецк, Херсон, Луҳанск ва Запорижжя вилоятларида жойлашган спорт ташкилотларини «қўшиш» тўғрисидаги қарори туфайли кейинги огоҳлантиришгача Олимпия ҳаракатидан четлатилди. ХОҚ буни Олимпия хартиясининг бузилиши деб ҳисоблайди, чунки бундай ҳаракатлар Украина ҳудудий яхлитлигини бузади.
CAS’нинг таъкидлашича, томонлар ҳозир эшитувлар бошланишидан олдин ёзма баёнотлар алмашишмоқда. Арбитраж суди қачон қарор қабул қилиши аниқлаштирилмаган. У якуний ва мажбурий бўлади, лекин ҳукм юзасидан Швейцария Федерал судига шикоят қилиниши мумкин.
Россия олимпия қўмитасининг Олимпия ҳаракатидаги аъзолиги тўхтатилганидан сўнг, Россия ташкилоти ХОҚдан молиявий ёрдам ололмайди, шу билан бирга, Россия спортчиларининг халқаро мусобақаларда иштирок этишига рухсат бериш шартлари ўзгаришсиз қолади. Аввалроқ ХОҚ халқаро спорт ассоциацияларига россиялик спортчиларга нейтрал мақомда мусобақада қатнашишга рухсат беришни тавсия қилганди, бироқ уларнинг армияга алоқаси бўлмаслиги ҳамда Россиянинг Украинага қарши урушини қўллаб-қувватламаслиги керак.
Мавзуга оид
22:10 / 10.10.2024
Рус қўшинлари Донбассда илгариламоқда. Таҳлилчилар нима дейди?
14:30 / 10.10.2024
РФда америкалик ёлланма фаолият учун сиртдан 14,5 йилга ҳукм қилинди
10:50 / 10.10.2024
РФнинг Одессага зарбасида камида олти киши ҳалок бўлди
10:10 / 10.10.2024