Kia Carnival: кроссовернинг йўлтанламас имкониятларига эга минивен
Kia Carnivalʼнинг тўртинчи авлоди - энг зўр технологик ечимлар, бенуқсон эргономика ва узоқ сафарларда юқори даражадаги қулайлик тимсолидир. Ўзининг ҳайбатли ўлчамларига қарамай, автомобиль шаҳарнинг зич оқимида ҳам, йўлсиз жойларда ҳам мураккаб манёврларни бажариш қобилиятига эга.
Ўлчамлари, сиғими ва техник хусусиятлари
Kia Carnival кроссвен сифатида позицияланади, чунки модел минивеннинг ўлчамлари ва тўлиқ ҳуқуқли кроссовернинг йўлтанламас хусусиятларига эгадир. Янги автомобилнинг узунлиги, баландлиги ва кенглиги: мос равишда 5155 х 1775 х 1995 ммга, йўл сатҳидан баландлиги 172 ммга тенг. Ғилдираклар базаси 3090 ммга тенг бўлиб, бу ички маконни кенгайтириш имконини яратди.
Салоннинг стандарт жиҳозланишидаги саккиз ўриндиқли версияларда юкхонасининг ҳажми 627 литрни ташкил қилиб, қаторлар катланганда бу қиймат 2827 литргача ортади.
Саккиз поғонали автоматик узатмалар қутиси билан уйғунликда қувват, маҳсулдорлик ва тежамкорликнинг оптимал мувозанатини таъминлайдиган двигателга эга. Smartstream MPI 3,5 бензинли двигатели - максимал айлантирувчи моменти 331,5 Н•м, қуввати 272 от кучи, 100 км/соат тезликка 8,5 сонияда эришади.
Афзалликлари.
Ҳайдалиш хусусиятларига кўра, кроссвер қўрқмай ўз сегментида етакчиликка даъво қилиши мумкин. Автомобиль рул электр кучайтируви ва орқа кўп дастакли подвескага эга замонавий платформага асосланиб яратилган. Унинг конструкцияси зарбали юкланишларининг оптимал тақсимланишини таъминлайди ва йўл сиртлари нотекисликларини самарали филтрлайди.
Модель илғор электрон жиҳозларга, жумладан, ён эшиклар ва юкхона эшигини масофадан бошқариш, электр приводли қўшалоқ люк, иситилиш, биринчи ва иккинчи қатор ўриндиқлари учун вентиляция ва электр созланишга (максимал комплектацияда) эга. Ҳатто махсус дам олиш режими ҳам мавжуд: ўриндиқни бизнес-класс салони кабинаси каби деярли тўшак даражасигача ётқизилиши мумкин. Ўриндиқни олдинга ва орқага силжитиш, 180 градусга буриш мумкин. Ёки бутунлай салондан олиб ташлаш мумкин. Агар ўрта ўриндиқнинг орқа қисмини катласангиз, у қулай столга айланади. Учинчи қатор (у барча версияларда бир хил) осонгина полга қатланади ва чуқур ғўвакка яширилади. Айтганча, бу ғўвак- 627 литр ҳажмли ҳайбатли юкхонасининг бир қисмидир. Қандай 7 ўриндиқли кроссовер бундай хусусият билан мақтана олади?
Шунингдек, уч қатор учун USB портлар, 12,3 дюймли виртуал қурилмалар панели, адаптив круиз-назорати ва бошқа кўплаб қизиқарли опциялар ҳам мавжуд.
Базавий жиҳозланишга қулай фойдаланиш учун зарур бўлган барча тизимлар ва қурилмалар киради, хусусан, парковка датчиклари, биринчи, иккинчи ва учинчи қаторлар учун кондиционерлар, еттита хавфсизлик ёстиқчаси, кўринмас зоналар назорати, ортни кўриш камераси ва 8 дюймли дисплейга эга замонавий ахборот-кўнгилочар мажмуаси.
Kia Carnival катта оилалар учун идеал мосдир. Айниқса, йўлсизлик шароитларини енгиб ўтишни ҳуш кўрмаганлар учун. Шунингдек, салондаги қулайликни ва умуман, автомобилни тезда махфий музокаралар олиб бориш учун хонага айлантириш қобилиятини қадрлайдиган ишбилармонларга жуда қулай.
Автомобиль амалийлик, сиғими ва салон трансформация қилинишининг кенг имкониятлари бўйича ҳар қандай кроссовердан устундир. Ичкаридаги жой ҳақиқатан ҳам жуда кенг.
Kia Carnival Ўзбекистон аҳолиси учун 603 900 000 сўмдан бошланадиган нархларда бешта комплектацияда таклиф этилади ва фақат 30 ноябрга қадар сизда ушбу универсал автомобилни харид қилиш ва танланган комплектацияга кўра 79 миллион сўмгача чегирма қилиш имконияти мавжуд. Шунингдек, 18 ойга муддатли тўлов ҳам мавжуд бўлиб, бунда бутун давр учун ортиқча тўловлар 0% ни ташкил этади.
• Дастлабки тўлов - 50% дан;
• Тўлов муддати - 18 ойгача;
• Муддатли тўлов бўйича ортиқча тўловлар - 0%.
Мавжуд комплектацияларнинг тўлиқ рўйхатини, шунингдек, кредит дастурлари билан: 55−500−83−33 телефон рақами орқали, компания сайтида, Тelegram бот орқали ёки Kiaʼнинг Тошкент, Денов, Андижон, Бухоро ва Қўқон шаҳриларидаги расмий дилерлик марказларига мурожат қилиб танишишингиз мумкин.
Kiaʼнинг расмий дилерлик марказлари манзиллари:
- Kia Sergeli — Сергели тумани, Алишер Навоий мавзеси, Тошкент автомобиль ҳалқа йўли;
- Кia Yakkasaroy – Яккасарой тумани, Кичик ҳалқа йўли, 70А;
- Кia Andijon - Андижон ш., “Жалабек” ҚФЙ, С.Ашуров мавзеси;
- Кia Denov - Сурхондарё вилояти, Денов тумани, Лочин маҳалласи, Ҳумо кўчаси;
- Кia Buxoro – Бухоро ш., А380, Газли трассаси;
- Кia Qoʻqon - Қўқон ш., Моварауннаҳр кўчаси, 94 Г.
Расмий дилерлардан харид қилинган Kiaʼнинг барча автомобилларига 5 йил ёки 150 минг км юришига кафолат амал қилади.
Web саҳифа | Instagram | Теlegram | Теlegram-бот
Мавзуга оид
17:00 / 30.09.2024
Янгиланган Kia К5 Turbo интерьери: замонавийлик ва қулайлик
19:00 / 27.07.2024
Ўзбекистонда янгиланган Kia К5 бизнес-седанининг сотувлари бошланди
13:00 / 10.07.2024
ADM Jizzakh заводининг конвейеридан мингинчи Kia Sonet автомобили чиқарилди
17:00 / 03.07.2024