Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон фуқаролари Қозоғистонда машина ўғирлаб, «авария» содир қилди
Уралск шаҳрида 1996 йилда туғилган икки нафар эркак ушланди.
Фото: Қозоғистон ИИВ
13 ноябр куни Қозоғистоннинг Уралск шаҳрида Ўзбекистоннинг икки нафар фуқароси полиция томонидан ушланди.
Қайд қилинишича, Volkswagen Passat автомобили бошқарувида бўлган ҳайдовчи полиция ходимларининг тўхташ ҳақидаги ишорасига бўйсунмай, ҳаракатни давом эттирган. Қочиш жараёнида у бошқарувни йўқотиб, йўлдан чиқиб кетиб, турар-жойнинг дарвозасига урилган. Шундан сўнг, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан қўлга олинган.
Машинадаги 1996 йилда туғилган икки нафар Ўзбекистон фуқароси ўртача маст ҳолатда бўлгани айтилмоқда. Бундан ташқари, автомобил ўғирлаб кетилгани аниқланган.
Қозоғистон Жиноят кодексининг 200-моддаси 2-қисми билан жиноят иши очилиб, тергов жараёни бошланган.
Мавзуга оид
17:15 / 07.03.2026
Қозоғистонда «Первый» ва бошқа Россия телеканаллари намойиши тўхтатилди
16:18 / 07.03.2026
Тошкентда яна бир гуруҳ ёшлар ЙТҲ содир этди
07:20 / 06.03.2026
Қозоғистон йўлбарсларни қайтариш учун ўн минглаб дарахт экмоқда
19:12 / 05.03.2026