Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда ЕХҲТ билан журналистлар маҳоратини ошириш бўйича қўшма лойиҳалар ишлаб чиқилади
Ўзбекистон ТИВ раҳбарининг ўринбосари ва ЕХҲТнинг оммавий ахборот воситалари эркинлиги бўйича вакили ўзаро ҳамкорликни янада кенгайтириш таклифларини муҳокама қилди.
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Ғайрат Фозилов Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг (ЕХҲТ) оммавий ахборот воситалари эркинлиги бўйича вакили Тереза Рибейро билан учрашув ўтказди.
ТИВ маълумотига кўра, мулоқотда сўнгги йилларда Ўзбекистоннинг ЕХҲТ ҳузуридаги барча институтлар, хусусан, Ташкилотнинг ОАВ эркинлиги бўйича вакили офиси билан ҳамкорлиги янги босқичга кўтарилгани қайд этилди. Шу нуқтайи назардан, томонлар ўзаро манфаатли соҳаларда ҳамкорликни янада кенгайтириш бўйича таклифларни муҳокама қилди.
Турли йўналишларда, жумладан, Ўзбекистонда журналистларнинг касбий маҳоратини ошириш бўйича қўшма лойиҳаларни амалга оширишга икки томон ҳам тайёр экани тасдиқланди.
Музокаралар давомида ЕХҲТ ва унинг институтлари фаолиятини такомиллаштириш юзасидан ҳам фикр алмашилди.
Мавзуга оид
10:24 / 03.06.2026
Саида Мирзиёева ЕХҲТ бош котиби Феридун Синирлиўғлу билан учрашди
19:26 / 21.05.2026
Шавкат Мирзиёев ЕХҲТ билан кўп қиррали ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди
12:27 / 10.02.2026
Германияда журналистларга қарши жиноятлар сони кескин ошди
15:42 / 31.01.2026