Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон | 09:40 / 22.11.2023
5695
1 дақиқада ўқилади
10 ойда Ўзбекистонга 4,5 млндан ортиқ хорижлик қариндошини йўқлаш мақсадида келди
10 ойда Ўзбекистонга 5,5 млн нафардан ортиқ турист келган.
Фото: Kun.uz
2023 йилнинг январ-октябр ойларида Ўзбекистонга жами 5,5 млн нафар чет эл фуқаролари туристик мақсадларда ташриф буюрган.
Статистика агентлиги маълумотларига кўра, уларнинг сафар мақсадлари орасида қариндошларни йўқлаш биринчи ўринда турибди — 4 млн 652,6 минг киши.
Ушбу кўрсаткич қолган сафар мақсадлари кесимида қуйидагича кўриниш олди:
- бўш вақт ва дам олиш — 659,9 минг киши;
- хизмат юзасидан — 115,9 минг киши;
- даволаниш — 50,3 минг киши;
- тижорат — 51,9 минг киши;
- ўқиш мақсадида — 14,7 минг киши.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлишМавзуга оид
10:19 / 14.07.2026
Ўзбекистонга келган туристлар сони қарийб 25 фоизга ошди
17:51 / 13.07.2026
Ўзбекистонда газеталар сони 15 йилда уч баробар камайди
11:55 / 10.07.2026
Таълим хизматларида олий таълим энг катта улушга эга бўлди
10:25 / 06.07.2026