10:00 / 23.11.2023
7694

Chery компаниялар гуруҳи биринчи марта 200 000 дан ортиқ автомобил сотди!

Фото: Chery

Октябр ойида Chery Group 200 313 та автомобиль сотди, кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 50,8% га ўсди ва автомобил сотуви бир ой ичида биринчи марта 200 000 дан ошиб, янги рекорд ўрнатди. Сўнгги тўрт ой ичида Chery Group доимий равишда ойига 150 000, 170 000, 190 000 ва ҳозирда 200 000 та автомобил сотиш даражасидан ошди. Январ-октябр ойларида Chery Group сотуви 1 453 550 та автомобилни ташкил этди, бу ўтган йилга нисбатан 41,6 фоизга ўсиш демакдир.

CPCA (Хитой йўловчи автомобиллари ассоциацияси) маълумотларига кўра, Хитойда енгил автомобилларнинг чакана савдоси октябр ойида тахминан 2,02 миллион донани ташкил этган, кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 9,5 фоизга ўсган. Шунингдек, Chery Group компаниясининг турли маркадаги енгил автомобиллари савдоси 50 фоиздан ошди ва тармоқ кўрсаткичларидан беш баравардан ортиб, «югуриш тезлиги»га эришди.

Хусусан, октябр ойида Chery бренди 140 360 дона автомобил сотди, бу ўтган йилга нисбатан 50,3 фоизга кўп дегани; январдан октябргача сотилган автомобиллар 1 049 734 тани ташкил этди, бу ўтган йилга нисбатан 35,8% га ўсиш дегандири, шу билан бирга, бу мавсумда Chery бренди биринчи марта миллион бирлик белгисидан ошди. Tiggo 8 ва Tiggo 7 ойлик сотувлари мос равишда 22 987 ва 26 224 дона бўлиб, шу гуруҳ савдоси ўсишига туртки бўлди.

Тўпланган техник куч Cheryʼнинг савдоси ўсиши фойдасига кучли далил бўлиб, шунингдек, Chery учун 20 йил кетма-кет енгил автомобиллар экспорти бўйича Хитойда биринчи ўринни эгаллаши учун муҳим омилдир.

Ҳозирда Chery Kunpeng Power ва Lion Intelligence каби бир қатор муҳим тармоқларда илғор технологияларни ўзлаштирган. Илғор технологияларнинг кафолатлари Cheryʼга ташқи бозорга ишонч билан киришга, маҳсулот сифатини мустаҳкамлаш учун технологиядан фойдаланишга ва Хитой автомобиль брендлари орасида «хорижий етакчи» байроғини олиб юришга имкон берди.

Chery жадал ривожланиб бориш жараёнида нафақат кўпроқ иқтисодий фойда, балки янада кўпроқ ижтимоий мажбуриятларни олади.

Chery бутун дунё бўйлаб, жумладан, Хитой, Мексика, Жанубий Африка ва Туркияда болалар таълими лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш учун UNICEFʼга (Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг болалар жамғармаси) 6 миллион доллар хайрия қилди. Chery, шунингдек, IUCN (Табиатни муҳофаза қилиш халқаро иттифоқи) билан ҳамкорлик меморандумини имзолади, бу орқали компания атроф-муҳит балансини ҳимоя қилишни биргаликда қўллаб-қувватлайди ва масъулият ва севги билан умид бағишлайди.

Жорий йилнинг тўртинчи чорагида Chery чет эл бозорларида Tiggo 8 ва Tiggo 7 моделларини сотишни рағбатлантиришни давом эттиради, шу билан бирга янги энергия маҳсулотларини жорий этишни кучайтиради, бу эса гуруҳнинг доимий тез ўсишига эришишга қаратилган ривожланиш стратегиясига мос келади.

ADM Global Chery брендининг Ўзбекистондаги дистрибютори ҳисобланади. Айни пайтда республика бўйлаб 13 та дилерлик марказлари расман фаолият кўрсатмоқда.

Telegram бот ёки қуйидаги телефон рақами орқали бепул тест драйв учун рўйхатдан ўтишингиз мумкин: (+998) 71−276−55−55.

Chery Uzbekistan компаниясининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида янгиликларни кузатиб боришингиз мумкин.

Сайт | Facebook | Instagram | Telegram | Telegram бот | YouTube

Реклама хуқуқи асосида

Top