Жаҳон | 17:20 / 25.11.2023
7906
1 дақиқада ўқилади

Австралияда ўрмон ёнғинлари натижасида 18 та уй ёниб кетди

Мамлакат ғарбида кучли ўрмон ёнғинлари кузатилди.

Фото: AFP

Ғарбий Австралия штати бош вазири Рожер Кук маҳаллий телевидениега ўрмон ёнғинлари етказган зарар ҳақида маълумот берди.

Унинг айтишича, ҳудудда 18 та уй ва бошқа турдаги 31 бино ёниб кул бўлган. Бироқ қурбонлар йўқ.

“Бизнинг ўй-хаёлимиз мазкур одамлар ва оилалар (уйи ёниб кетган) билан банд”, — деди Кук.

Уч кундан бери Перт шимолидаги кучли ўрмон ёнғинларини бартараф қилишга ҳаракат қилинмоқда. Бунинг учун 150 дан ортиқ ўт ўчирувчи жалб қилинган.

Қайд этилишича, ёнғин 1820 гектар ҳудудни қамраб олган.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид