Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мирзиёев ва Путин олий даражадаги келишувларни амалга ошириш масалаларини муҳокама қилди
Икки давлат раҳбари телефон орқали мулоқот қилди.
29 ноябр куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Россия президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди.
Иккитомонлама муносабатлар кун тартибидаги долзарб масалалар, шу жумладан жорий йил 5-7 октябр кунларидаги Россияга олий даражали ташриф чоғида эришилган келишувларнинг амалга оширилиши кўриб чиқилди.
Етакчилар Ўзбекистон-Россия кенг қамровли стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатлари изчил ривожланиб, кўп қиррали ҳамкорлик кенгайиб бораётганини қайд этди.
Таъкидланишича, ўзаро товар айирбошлаш кўрсаткичларининг ўсиш суръати сақланмоқда, иқтисодиётнинг турли тармоқларида кооперация лойиҳалари амалга оширилмоқда, ҳудудлараро алоқалар ривожланмоқда. Жиззах вилоятида биргаликда ташкил этилган йирик агрологистика мажмуаси ишга туширилди.
Ўзбекистон ва Россия раҳбарлари маданий-гуманитар алмашинув фаол кечаётгани ҳамда соғлиқни сақлаш соҳасида дастурлар амалга оширилаётганини ҳам олқишлади.
Мавзуга оид
18:26 / 18.06.2026
Шавкат Мирзиёев Янги тараққиёт банки билан ҳамкорлик йўналишларини муҳокама қилди
18:23 / 18.06.2026
Шавкат Мирзиёев Ўмон билан савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди
17:52 / 18.06.2026
Шавкат Мирзиёев ЕТТБ билан кенг кўламли шерикликнинг устувор йўналишларини белгилади
12:49 / 18.06.2026