Ўзбекистон | 19:00 / 08.12.2023
6500
3 дақиқада ўқилади

Ипотекабанк OTP Group раҳбарияти, филиал раҳбарлари, департaмент директорлари ва OTP банк раҳбарияти иштирокидаги биринчи RETAIL SUMMIT бўлиб ўтди

Фото: Ипотекабанк

Бугун InterContinental меҳмонхонасида банк раҳбарияти ҳамда ОTP Банк бош офиси вакиллари иштирокида Ипотекабанкнинг стратегик сессияси бўлиб ўтди.

Мамлакатимиз молия бозорида олиб борилаётган ислоҳoтлар ва банклар фаолияти самарадорлигини ошириш мақсадида амалга оширилган чора-тадбирлар натижасида 2023 йилнинг июн ойида Венгриянинг етакчи банк гуруҳларидан бири бўлган ОTP банк “Ипотека-банк” АТИБнинг асосий акциядорига айланди.

Ушбу саммитни ташкиллаштиришдан асосий мақсад халқаро тажрибага эга бўлган Мcкинсей ташкилоти билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган “Гавҳар”дастури доирасида шакллантирилган Ипотекабанкнинг кейинги 5 йиллик стратегияси бўйича филиал раҳбарлари ва масъул ходимларига маълумот беришдир.

Шунингдек, хусусийлаштиришдан сўнг амалга оширилган ишлар филиаллар кесимида муҳокама қилинди ҳамда блок ва филиаллар раҳбарлари томонидан рискларни бошқариш, корпоратив мижозлар билан ишлаш, рақамли хизматлар, муаммоли кредитлар, микроқарз ва ипотека кредитлар ҳолати бўйича тақдимотлар намойиш этилди.

“Барчамизга маълумки жаҳон бозорида муваффақиятга эришиш учун ташкилотларда уч нарса бўлиши жуда аҳамиятлидир: зарурий ресурс базаси, малакали ходимлар ва қулай молиявий муҳит. Бугун бизда буларнинг барчаси бор ва шубҳасиз, ОTP Банк гуруҳининг аъзоси сифатида мижозларга хизмат кўрсатиш сифатининг янада юқори стандартларини тақдим эта оламиз ҳамда янги рақамли технологиялар, маҳсулотлар ва бошқарув тажрибаси ёрдамида банк секторида етакчиликка эришамиз”, деди Ипотека-банк ,ошқарув раиси Элёр Иномжонов.

Шунингдек, саммит давомида ОTP Банк Раисининг ўринбосарлари Laszlo Wolf va Andras Becsei ҳам Ипотекабанк ОTP Groupʼнинг янги стратегияси доирасида амалга оширилиши лозим бўлган жиҳатларга тўхталиб ўтди.

ОTP Group ҳақида

ОTP Group, юқори рентабеллик, барқарор капитал ва ликвидлик позициясига эга бўлган, Марказий ва Шарқий Европа минтақасидаги энг тез ривожланаётган ва етакчи банк гуруҳларидан бири ҳисобланади. Марказий ва Шарқий Европа минтақаси банк секторидаги энг фаол молиявий бирлаштирувчи сифатида Group 2000-йиллардан бошлаб 23 та банкни муваффақиятли сотиб олди ва бирлаштирди. Ҳозирги вақтда банк Венгрия, Болгария, Сербия, Черногория ва Словенияда бозор етакчиси ҳисобланади.

 Реклама

 

Мавзуга оид