Ўзбекистон | 11:30 / 08.12.2023
4537
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ТИВ раҳбари ЕХҲТ миллий озчиликлар бўйича олий комиссари билан музокара ўтказди

ЕХҲТ миллий озчиликлар бўйича олий комиссари лавозими 1992 йилда ЕХҲТ масъулияти доирасидаги турли жамиятларда миллатлараро тотувликни таъминлаш ва ўзаро тушунишни мустаҳкамлаш воситаси сифатида ташкил этилган.

Фото: Дунё

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Скопе шаҳрида бўлиб ўтган Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти вазирлар кенгашининг 30-йиғилишида иштироки давомида ЕХҲТнинг миллий озчиликлар бўйича олий комиссари Қайрат Абдраҳманов билан учрашди.

«ЕХҲТнинг миллий озчиликлар бўйича олий комиссари Қайрат Абдраҳманов жаноблари билан учрашиб, миллатлараро тотувлик ва бағрикенглик тамойилларини илгари суриш бўйича ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилишдан мамнунмиз», - деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг Telegram-каналида.

ЕХҲТнинг миллий озчиликлар бўйича олий комиссари лавозими 1992 йилда ЕХҲТ масъулияти доирасидаги турли жамиятларда миллатлараро тотувликни таъминлаш ва ўзаро тушунишни мустаҳкамлаш воситаси сифатида ташкил этилган.

Қозоғистонлик дипломат Қайрат Абдраҳманов ушбу лавозимда 2020 йил декабрдан бери ишлаб келмоқда. У ЕХҲТ олий комиссари сифатида 2022 йил 28 июл-2 август кунлари Ўзбекистонда бўлиб, мамлакатнинг қатор расмий вакиллари билан музокаралар ўтказган эди.

Мавзуга оид