"Вазирликда Air Products раиси, президенти ва бош директори жаноб Сейфи Гасеми билан учрашдик", – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг Telegram-каналида.
Қайд этилишича, Ўзбекистон ҳукумати энергия тежамкор иқтисодиётни ривожлантириш ҳамда энг яхши жаҳон тажрибаси ва технологияларини жалб этишга бел боғлаган.
Ўзбекистон Air Products компаниясининг жаҳон миқёсида топ-5 инвестицион йўналишлари қаторига кириб, дунёдаги энг илғор энергия ишлаб чиқариш заводларидан бирига эга.
Учрашувда қўшма лойиҳаларни ўз вақтида амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилди.















