Россия денгиз флоти иккита янги атом сувости кемаси билан кучайтирилди
«Булава» қитъалараро баллистик ракеталари билан қуролланган кемалар яқин ўн йилликларда Россия денгиз стратегик ядровий кучларининг асосига айланиши кутилмоқда.
Россия Ҳарбий-денгиз флотига иккита янги атом сув ости кемаси - «Красноярск» ва «Император Александр III» қабул қилинди.
Северодвинск шаҳри, «Севмаш» заводидаги тантанали тадбирда мамлакат президенти Владимир Путин иштирок этди. Сувости кемаларида Авлиё Андрей байроғи кўтарилди.
«Император Александр III» Борей синфидаги стратегик ракета ташувчилар туркумидаги еттинчи кема, «Красноярск» крейсери эса Ясен тоифасидаги кўп мақсадли ядро сувости кемалари туркумидаги тўртинчи кема. «Юрий Долгорукий», «Александр Невский», «Владимир Мономах», «Княз Владимир», «Княз Олег» ва «Генералиссимус Суворов» ядровий крейсерлари ва шу кундан бошлаб «Император Александр III» мамлакат хавфсизлигини ишончли ҳимоя қилади. Уларнинг ҳар бири «Булава» қитъалараро баллистик ракеталари билан қуролланган", деди Путин табрик сўзида.
Расмий маълумотларга кўра, «Красноярск» атом сувости кемаси Ясен-М лойиҳасининг кўп мақсадли ядро сувости кемалари линейкасида иккинчи ўринда туради. У сувости кемаларининг тўртинчи авлодига тегишли.
Ушбу сув ости кемалари «Оникс» ва/ёки «Калибр» қанотли ракеталари билан қуролланиши мумкин. Шунингдек, уларни «Циркон» гипертовушли ракеталари билан қуроллантириш режалари ҳақида хабар берилган эди.
«Император Александр III» атом сувости кемаси «Борей-А» лойиҳасининг учинчи кемаси бўлиб, тўртинчи авлодга тегишли. Замонавий ракета ва торпедо қуроллари, навигация, радиотехника ва гидроакустик қуроллар билан жиҳозланган. У юқори манёвр хусусиятларига ва акустик яширинликка эга.
«Булава» қитъалараро баллистик ракеталари билан қуролланган «Борей» ва «Борей-А» лойиҳаларидаги тўртинчи авлод ядро сувости кемалари яқин ўн йилликларда Россия денгиз стратегик ядровий кучларининг асосига айланиши кутилмоқда.
Мавзуга оид
16:39
Путин МДҲ ва қўшни минтақаларда вазиятни беқарорлаштиришнинг олдини олишга чақирди
16:28 / 25.11.2024
Ўзбекистон банкларида «Газпромбанк» UnionPay карталарига хизмат кўрсатиш тўхтатилди
17:53 / 23.11.2024
АҚШ разведкаси Путиннинг хориждаги мухолифлари ўлдирилишига оид махфий ҳужжатларни қисман очиқлади
16:33 / 23.11.2024