Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Стокҳолмда Ўзбекистон-Швеция сиёсий маслаҳатлашувлари бўлиб ўтади
Швеция ташқи ишлар вазири Ўзбекистон элчисини қабул қилди.
Ўзбекистон элчиси Нодир Ғаниев Швеция ташқи ишлар вазири Тобиас Биллстрём билан учрашди, деб хабар бермоқда «Дунё».
Суҳбат чоғида сўнгги йилларда икки томонлама муносабатлар фаоллашгани мамнуният билан қайд этилди. Швеция ТИВ раҳбари Стокҳолмда Ўзбекистон элчихонаси очилганини ва дипломатик миссия раҳбари лавозимига киришганини олқишлади.
Томонлар тоғ-кон саноати, телекоммуникация, соғлиқни сақлаш, инновацион технологиялар, сув ресурсларидан самарали фойдаланиш ва чиқиндиларни қайта ишлаш соҳаларида Ўзбекистон-Швеция ҳамкорлиги масалалари юзасидан фикр алмашдилар.
11 декабр куни Стокҳолмда бўлиб ўтадиган ТИВлараро сиёсий маслаҳатлашувларнинг учинчи раунди ўзаро манфаатли барча соҳаларда Ўзбекистон-Швеция ҳамкорлигини янада мустаҳкамлашига ишонч билдирилди.
Учрашув якунида вазир элчига Ўзбекистон-Швеция муносабатларини ривожлантириш борасидаги фаолиятига муваффақиятлар тилади.
9 ноябр куни Стокҳолм шаҳрида Ўзбекистон элчиси Нодир Ғаниевнинг Швеция қироли Карл XVI Густавга ишонч ёрлиқларини топшириш тантанали маросими бўлиб ўтди.
2022 йилда Швеция пойтахтида очилган дипломатик ваколатхона мамлакатнинг хориждаги 36-элчихонаси бўлди.
Мавзуга оид
22:29 / 13.06.2026
Ўзбекистон ва Швеция ўртасида илк бор миграция соҳасида битим ва қўшма декларация имзоланди
23:00 / 10.06.2026
Швеция ўзбекистонлик меҳнат муҳожирларига очилмоқда
09:05 / 29.05.2026
Швеция Украинага Gripen қирувчи самолётларини беради
10:03 / 13.05.2026