Ўзбекистон | 23:20 / 13.12.2023
36165
1 дақиқада ўқилади

Cobalt, Damas ва Labо учун шартномалар декабрнинг иккинчи ярмидан бошлаб берилади

 Шартномалар онлайн тарзда расмийлаштирилади, автомобиллар 2024 йилда ишлаб чиқарилиши режалаштирилган. 

Фото: Autostrada

UzAuto Motors компанияси Cobalt, Damas ва Labо учун шартномалар декабрнинг иккинчи ярмидан бошлаб берилишини эълон қилди. Унинг аниқ санаси қўшимча тарзда эълон қилинади.

Шартномалар онлайн тарзда, OneID идентификация тизимидан рўйхатдан ўтган ҳолда расмийлаштирилади.

Аввалроқ UzAuto Motors автомобиллар учун шартнома бериш тўлиқ онлайн шаклга ўтказилишини маълум қилганди.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид