Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шахматчи Нодирбек Абдусатторов Champions Chess Tour мусобақасида 3-ўринни эгаллади
У 50 минг доллар мукофотга эга бўлди.
Канаданинг Торонто шаҳрида шахмат бўйича Champions Chess Tour 2023 мусобақаси финал босқичи ўтказилмоқда.
Умумий мукофот жамғармаси 500 минг долларни ташкил этувчи турнирда дунёнинг 8 нафар энг кучли шахматчилари қаторида ўзбекистонлик гроссмейстер Нодирбек Абдусатторов ҳам иштирок этди.
19 ёшли спортчи мусобақа яримфиналигача етиб борди ва америкалик Уэсли Со билан баҳслашиб, армагеддон партиясида мағлуб бўлди.
Шу тариқа Абдусатторов турнирни 3-ўринда якунлади ва 50 минг доллар мукофот пулини қўлга киритди.
Турнир финали 16 декабр куни ўтказилади. Унда норвегиялик Магнус Карлсен ва Уэсли Со баҳслашади.
Мавзуга оид
18:43 / 22.06.2026
Ўзбекистон шахмат терма жамоаси блиц бўйича жаҳон чемпионатида учинчи бўлди
18:55 / 20.06.2026
Нодирбек Абдусатторов жаҳон шахмат рейтингида энг юқори учталикка кирди
20:26 / 07.05.2026
Синдоров рапид шахматда Гукешга ютқазди
21:01 / 30.04.2026