Жамият | 12:58 / 18.12.2023
10324
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда 11 ойда қарийб 900 минг туғилиш қайд этилди

Туғилганларнинг ярмидан кўпроғини ўғил болалар, ярмидан сал камроғини қиз болалар ташкил этган.

Фото: Статистика агентлиги

2023 йилнинг январ-ноябр ойларида ФҲДЁ органлари томонидан Ўзбекистонда 887 424 нафар тирик туғилиш ҳолатлари қайд этилган.

Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, бу кўрсаткич 2022 йилнинг мос даврига нисбатан 4,4 фоизга ошган.

2023 йилнинг 11 ойида туғилганларнинг:

  • 459 701 нафари ўғил болалар;
  • 427 723 нафарини қиз болалар ташкил этган.

Умумий ҳисобда Ўзбекистонда 2023 йилнинг 11 ойида қиз болаларга нисбатан ўғил болалар 31 978 нафар кўпроқ туғилган.

Маълумот учун, 2022 йилда Ўзбекистонда 932 минг нафар тирик туғилиш ҳолатлари қайд этилган. Республика аҳолиси 753,6 минг кишига ошган эди.

Мавзуга оид