Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркияда ҳалокатли зилзила келтирган зарар миқдори эълон қилинди
Бу мамлакат ЯИМ 10 фоизини ташкил қилади.
2023 йил феврал ойида содир бўлган зилзилалардан Туркияга етказилган зарар 110 миллиард долларни ташкил этди. Бу ҳақда мамлакат Экология ва шаҳарсозлик вазири Меҳмет Ўзҳасеки маълум қилди. Унинг сўзларини Gazete Pencere келтирди.
«6 февралдаги зилзилалардан кўрган жами йўқотишларимиз 110 миллиард долларга баҳоланмоқда. Мамлакатимиз ҳудудининг 66 фоизи, фуқароларининг 71 фоизи биринчи ва иккинчи тоифадаги зилзилалар хавфи остида», деди вазир парламентда.
Бу мамлакат ЯИМ 10 фоизини ташкил қилади.
Ўзҳасеки Истанбулдаги эҳтимолий зилзилага тайёргарлик доирасида йўл харитаси яратилганини айтди.
«У беш йил давомида 1,5 миллион бинони реконструкция қилишни назарда тутади», деб аниқлик киритди вазир.
Унинг қўшимча қилишича, дастлабки босқичда 300 мингга яқин уй-жой қуриш мўлжалланаётган ҳудудлар аллақачон танлаб олинган. Вазир бу иш қачон якунланишини айтмади.
6 феврал куни Туркия жануби-шарқидаги Қаҳраманмарош вилоятида бир неча соат ичида 7,7 ва 7,6 магнитудали вайронкор зилзилалар содир бўлди. Ер силкинишлари Туркиянинг бошқа вилоятлари билан бир қаторда қўшни давлатларда ҳам кузатилди. Оқибатда, бир қатор шаҳарларда кўплаб бинолар вайрон бўлди. Воқеа қурбонлари сони 50 мингдан ошиб, 115 мингдан ортиқ киши жароҳат олган эди.
Мавзуга оид
16:15 / 01.02.2026
Туркияда автобус ағдарилиши оқибатида 8 киши ҳалок бўлди
09:03 / 31.01.2026
Туркияда депортация бекор қилинмади — расмий изоҳ
14:41 / 30.01.2026
Туркияга ишга чиқиш осонлашади: малака баҳолаш ва сертификатлаш бошланади
23:10 / 29.01.2026