Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Дарахтларни ноқонуний кесганлик учун маъмурий қамоқ жазоси жорий қилинади
Дарахтларни ноқонуний кесганлик учун жавобгарликни кучайтириш тўғрисидаги қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.
Ушбу қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга бир қатор ўзгариш ва қўшимчалар киритилмоқда. Дарахтларни, буталарни ва ниҳолларни қонунга хилоф равишда кесиш, шикастлантириш ёки бошқа жойга кўчириш учун белгиланган жарима миқдори 5 бараварга оширилмоқда.
Жумладан, ушбу ҳуқуқбузарлик учун фуқаролар БҲМ 25 бараваридан 50 бараваригача — 8,5 миллион сўмдан 17 миллион сўмгача (амалда 5 бараваридан 10 бараваригача), мансабдорлар эса БҲМ 50 бараваридан 75 бараваригача — 17 миллион сўмдан 25,5 миллион сўмгача (амалда 10 баравардан 15 бараваргача) жаримага тортилади.
Ушбу ҳуқуқбузарлик жарима қўлланилганидан кейин 1 йил давомида такрор содир этилганда жарима миқдори фуқароларга БҲМ 50 бараваридан 75 бараваригача (17 миллиондан 25,5 миллионгача) мансабдор шахсларга эса 75 бараваридан 100 бараваригача (25,5 миллиондан 34 миллионгача) ошириш ёки ҳуқуқбузарга нисбатан 15 суткагача бўлган муддатда маъмурий қамоққа олиш жазо чораси назарда тутилмоқда.
Шунингдек, дарахт ва буталарнинг қимматбаҳо турларини кесиш ёки йўқ қилишга олиб келадиган лойиҳа ҳужжатларини тайёрлаганлик учун мансабдор шахсларга БҲМ 50 бараваридан 75 бараваригача миқдорда жарима шаклидаги маъмурий жавобгарлик киритилмоқда.
Қонун билан «Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида»ги қонунга ҳам қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилмоқда.
Хусусан, давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталар қимматбаҳо навларини ғайриқонуний равишда кесганлик, йўқ қилганлик учун юридик шахсларга нисбатан БҲМ 100 бараваридан 300 бараваригача миқдорда молиявий санкциялар қўлланилиши белгиланмоқда (34 миллион сўмдан 102 миллион сўмгача).
Шунингдек, ушбу ҳуқуқбузарликни содир этган шахс ҳар бир дарахт ва бута ўрнига қимматбаҳолиги жиҳатидан кам бўлмаган 100 туп дарахт ва бута кўчатини айнан шу жойга ўз ҳисобидан экиши ҳамда уларни 3 йил давомида парвариш қилиши шартлиги белгиланмоқда.
Мавзуга оид
15:11 / 26.03.2025
Тошкентга 6 мингга яқин чиқинди қутилари етишмайди — Экология бошқармаси
10:01 / 17.03.2025
2024 йил халқаро рейтингда Тошкент ҳаво ифлослиги бўйича 19-ўринни эгаллади
10:04 / 16.03.2025
Тошкентда мингдан ортиқ қуш ва чўл тошбақалари ноқонуний сотилаётгани аниқланди
21:27 / 12.03.2025