Ўзбекистон | 18:41 / 23.12.2023
7730
2 дақиқада ўқилади

«Туркистон» ва «Юнусобод» метро бекатлари 25 декабрдан ишга тушади

Тошкент метрополитени Юнусобод йўналишидаги мазкур метро бекатлари 26 август куни 4 ой муддатга режали профилактик ишлар учун ёпилганди. Доимий иш режимига ўтаётган бекатларда поездлар оралиқ вақт интервали тиғиз вақтларда 10 дақиқадан 4 дақиқагача қисқартирилмоқда.

Фото: Президент матбуот хизмати

«Туркистон» ва «Юнусобод» метро бекатлари 25 декабрдан доимий иш режа асосида хизмат кўрсатишни бошлайди. Бу ҳақда Kun.uz’га “Тошкент метрополитени” ДУК матбуот хизмати маълум қилди.

Таъкидланишича, амалга оширилган ишлар натижасида, йўналишда ҳаракатланувчи поездлар оралиқ вақт интервали тиғиз вақтларда 10 дақиқадан 4 дақиқагача қисқартирилмоқда.

“Режали профилактик ишларни амалга ошириш мақсадида, “Юнусобод” ҳамда “Туркистон” метро бекатлари 4 ой муддатга ёпилган эди. Ушбу профилактик ишлар ўз якунига етказилди. Шу муносабат билан жорий йилнинг 25 декабр санасидан бошлаб, бекатлар иш фаолияти соат тонгги 5:00 дан тунги 00:00 га қадар доимий режа асосида хизмат кўрсатилиши йўлга қўйилади.

Амалга оширилган ишлар натижасида, йўналишда ҳаракатланувчи поездлар оралиқ вақт интервали тиғиз вақтларда 10 дақиқадан 4 дақиқагача қисқартирилади. Келгусида бу кўрсаткич янада қисқартирилиб, 2 дақиқага етказиш режалаштирилган”, дейилади “Тошкент метрополитени” ДУК расмий маълумотида.

Олдинроқ бу йўналишдаги поездлар ҳаракати 26 декабрда йўлга қўйилиши кераклиги, аммо бекатларнинг айтилган сан

Руслан Сабуров
Тайёрлаган Руслан Сабуров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид