Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Комил Алламжонов Туркия элчиси билан ҳамкорлик истиқболлари юзасидан фикр алмашди
Шунингдек, аввал эришилган келишувлар ижроси кўриб чиқилди.
Ўзбекистон президенти Администрацияси ахборот сиёсати департаментининг раҳбари Комил Алламжонов Туркиянинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Олган Бекар билан учрашди. Унда ҳамкорлик истиқболлари юзасидан фикр алмашилди.

«Ўзбекистон делегацияси ноябр ойи охирида Туркияга амалга оширган ташрифи якунларини муҳокама қилдик, эришилган келишувлар ижросининг боришини кўриб чиқдик. Келгуси йилдаги ҳамкорлик истиқболлари юзасидан ҳам фикр алмашдик», деб ёзди Алламжонов ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.

Ноябр ойи охирида Комил Алламжонов ва Ўзбекистон президенти матбуот котиби Шерзод Асадов Туркияга бориб, мамлакат президенти ҳузуридаги Оммавий коммуникациялар бошқармаси бошлиғи Фаҳреттин Алтун билан учрашган эди.
Мавзуга оид
16:15 / 01.02.2026
Туркияда автобус ағдарилиши оқибатида 8 киши ҳалок бўлди
09:03 / 31.01.2026
Туркияда депортация бекор қилинмади — расмий изоҳ
14:41 / 30.01.2026
Туркияга ишга чиқиш осонлашади: малака баҳолаш ва сертификатлаш бошланади
23:10 / 29.01.2026