Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон тўқимачилик корхоналари 27 халқаро бренд остида маҳсулот экспорт қилди
2023 йилда тўқимачилик корхоналари 27 халқаро брендлар остида маҳсулот экспорт қилган. Бу ҳақда "Ўзтўқимачиликсаноати" уюшмаси маълум қилди.
Йил якуни билан брендларга 1,2 млрд долларлик тўқимачилик маҳсулотлари экспорт қилинишига олиб келди.
Жорий йилда Германия, Россия, Франция, Испания, Италия, Туркия, АҚШ каби мамлакатларда 16 та йирик халқаро кўргазмаларда 150 дан ортиқ корхоналар иштироки таъминланган.
Қўшимча равишда электрон тижоратни ривожлантириш натижасида Wildberries, Ozon каби маркетплейслар орқали 400 млн долларлик маҳсулотлар экспорт қилинди.
Қўшимча қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва рақобатни ошириш мақсадида жорий йилда 110 минг тоннадан ортиқ сунъий тола ва аралаш матолар қайта ишланган.
Ушбу ишлар натижасида йил якунига қадар 3,5 млрд доллар миқдорида экспорт таъминланиши кутилмоқда.
Мавзуга оид
08:29 / 01.06.2026
Ўзбекистон Сурияга маҳсулот экспорт қилишни бошламоқчи
08:21 / 01.06.2026
Хитойнинг икки йирик компанияси Ўзбекистон бозорига кириш ниятида
18:07 / 30.05.2026
Ўзбекистондан Сурияга маҳсулотлар экспорти бошланади
20:49 / 29.05.2026