Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Tenge Bank хайрия тадбирини ўтказди ва имконияти чекланган болаларни Янги йил билан табриклади
Янги йил - кўпчилик хайрли иш қилишни, барчага қувонч ва кайфият бағишлашни истайдиган вақт.
“100 та хайрли иш” лойиҳаси доирасида ва Янги йил байрами арафасида “Tenge Bank” имконияти чекланган болалар учун хайрия акцияси ўтказди.

Тадбир давомида Банк ходимлари Ўрта Чирчиқ туманидаги 124-сонли ихтисослаштирилган мактаб-интернати, Тошкент вилояти, Ғазалкент шаҳридаги 125-сон ва Ангрен шаҳридаги 9-сонли ихтисослаштирилган мактабнинг 500 нафар ўқувчилари, шунингдек, Тошкент шаҳридаги “Қуёшли болалар”учун янги йил байрами чиқишларини ташкил қилишди.

Кўргазмалар топишмоқ ва беллашувларга бой бўлиб, болалар ўз муваффақият ва ютуқларидан хурсанд бўлишди. Тадбирда эртак қаҳрамонлари бўлмиш Аёз бобо ва Қорқиз билан давра рақси бўлди, улар ҳам кичик иштирокчиларга ширин совғаларни тақдим этиб, Янги йил билан табрикладилар.

Tenge Bank болаларга Янги йил кайфиятини бахш этишдан хурсанд бўлиб, Янги йилда барча соғлом ва бахтли бўлишини, атрофдагиларни хурсанд қилишларини тилаб қолади.
________________________________________
Tenge Bank замонавий банк технологияларидан фойдаланган ҳолда барча тоифадаги корпоратив ва чакана мижозларга молиявий хизматлар кўрсатадиган универсал банкдир. Банк Қозоғистон Халқ Банкининг (Halyk Bank) 100 фоиз шўъба корхонаси ҳисобланади.
Halyk Bank Қозоғистондаги йирик тизимли аҳамиятга эга банклардан бири, Halyk Group таркибига киради ва кенг мижозлар базаси, мавжуд тармоққа эга бўлган Марказий Осиёдаги етакчи банклардан биридир.
Halyk Group чакана ва корпоратив мижозларга, кичик ва ўрта бизнесга банк хизматларининг тўлиқ спектрини, брокерлик ва активларни бошқариш хизматларини таклиф этади. Halyk Group Грузия ва Ўзбекистонда ҳам фаолият юритади.
Мавзуга оид
15:00 / 25.05.2026
Tenge Bank 2026 йил I чорак якунларига кўра ишончли ўсишга эришди
15:00 / 17.11.2025
Tenge Bank Tashkent City’да янги бош офисини очди: рақамлаштириш ва барқарор ўсишга сармоялар
17:00 / 25.08.2025
0% устама билан "Бизнес учун авто" - Damas, Onix, Tracker
09:00 / 05.06.2025