Янги йилдан скутерлар авторақам тақади ва ҳайдовчилик гувоҳномаси билан ҳайдалади
1 январдан бошлаб Ўзбекистонда мопед, скутер ва шунга ўхшаш электр билан ҳаракатланувчи транспорт воситаларини бошқариш учун “А” тоифадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси талаб қилинади.

Фото: OLX
Янги талаб жамоатчилик муҳокамасига қўйилган, сўнгра имзоланган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Йўл ҳаракати қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»га қарорига мувофиқ амалга оширилади.
Ички ишлар вазирлиги томонидан тайёрлаган қарорга кўра, шунингдек, 2024 йил 1 январдан бошлаб ДЙҲХХ органларида двигатели 25 ва ундан ортиқ см куб иш ҳажмига эга бўлган ёки конструкциявий тезлиги соатига 25 ва ундан ортиқ километр бўлган автомототранспорт воситалари, электродвигателининг қуввати 0,25 KW ва ундан ортиқ ёки соатига 25 километр ва ундан юқори тезликка эга бўлган электромобиллар (электромотоцикллар, электроскутерлар ва бошқалар), шунингдек, тиркама ва ярим тиркамалар давлат рўйхатидан ўтказилади.
Давлат рўйхатидан ўтказиладиган транспорт воситаларини бошқариш фақат тегишли тоифадаги ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлган шахсларга рухсат берилади.
Қарорда самокат ва электросамокат ва ш.к. индивидуал ҳаракатланиш воситаларини бошқарадиган шахсларга ҳам маълум талаблар қўйилмоқда.
Жумладан, ИҲВ бошқараётган шахслар тротуарлардан, пиёдалар йўлкаларидан, пиёда ва велосипед йўлкаларидан соатига 6 километр тезликдан юқори бўлмаган ҳолатда, улар бўлмаганда эса йўлнинг ўнг четки қисмида соатига 20 километр тезликдан юқори бўлмаган ҳолатда ҳаракатланиши белгиланмоқда;
Аввалроқ скутерларга қўйилаётган талаб Ўзбекистонда ҳам ратификация қилинган халқаро Вена конвенциясига зид эканлиги ҳақида мақола эълон қилинган эди.
Тавсия этамиз
Нима учун Кореяни танлаш ёки танламаслик керак? | SUBYEKTIV
Жамият | 19:02 / 30.06.2025
Уруш тугади, энди Исроил ва Эрон нима қилади?
Жаҳон | 12:02 / 30.06.2025
Кўчмас мулк савдосини нақдсиз шаклга ўтказиш режалаштириляпти
Иқтисодиёт | 11:26 / 30.06.2025
Ҳиндистонда ўн миллионлаб одам уран билан ифлосланган сувни ичмоқда — олимлар
Жаҳон | 09:01 / 30.06.2025
Мавзуга оид

09:15 / 15.06.2025
Прописка машмашаси, “суд-пуд демайдиган” ҳоким ва Россияга нота — ҳафта дайжести

11:15 / 14.06.2025
Рекорд янгиланди: авторақам 1,6 млрд сўмга сотилди

18:09 / 08.06.2025
Тошкентда мотоцикл ва скутер иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Ҳайдовчилар вафот этди

08:03 / 03.06.2025