Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
НАТО Европа осмони мудофаасини мингта Patriot ракетаси билан кучайтиради – ОАВ
Шунингдек, альянс Европада ракета ишлаб чиқариш ҳажмини оширишга ваъда бермоқда.
Шимолий Атлантика альянси (НАТО) Европа Иттифоқи давлатларининг «Осмон қалқони» мудофаа тизимини Patriot зенит-ракета мажмуасининг мингта ракетаси билан кучайтиради.
НАТО билан Европа Иттифоқига аъзо бир гуруҳ давлатлар қайд этилган миқдордаги жанговар ракеталарни сотиб олиш бўйича шартнома тузган, улар орасида Германия, Нидерландия, Руминия ва Испания ҳам бор. Бу ҳақда Reuters ёзди.
Patriot мажмуалари учун мингта ракета бўйича шартнома Американинг COMLOG компанияси ва Европанинг MBDA ракета тизимларини ишлаб чиқарувчиси билан имзоланган. НАТО Европада ракета ишлаб чиқариш ҳажмини оширишга ваъда бермоқда.
Маълумот ўрнида, Patriot зенит-ракета мажмуаси 450-550 млн доллар нархга эга, унинг битта ракетаси қиймати – тахминан 4 млн доллар.
Мавзуга оид
08:53 / 23.06.2026
Стармер истеъфосидан сўнг ЕИ – Буюк Британия саммити қолдирилди
08:58 / 19.06.2026
Орбансиз саммит: ЕИ Украина бўйича ягона позицияга келди
08:22 / 19.06.2026
Евроиттифоқ Россияга қарши санкцияларни илк бор бир йилга узайтирди
09:45 / 16.06.2026