Binance криптовалюта биржаси Ўзбекистонда лицензиясиз ишлагани учун жаримага тортилди
Шунингдек, Binance платформасида операциялар аноним крипто-активлар, шунингдек, жиноий йўл орқали олинган крипто-активлар ва маблағлар (ўғрилик, фирибгарлик ва бошқалар) билан амалга оширилгани аниқланган.
Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги Binance халқаро криптовалюта биржасини базавий ҳисоблаш миқдорининг 300 баробари (102 млн сўм) миқдорида жаримага тортди.
Қайд қилинишича, биржа Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фаолиятни ташкил этиш, жумладан, тегишли хизмат кўрсатувчи провайдер лицензиясини олиш бўйича тегишли чоралар кўрмаган.
Шу билан бирга, Binance фаолиятида бир қанча қонунбузарликлар аниқланган:
– Binance платформасида операциялар аноним крипто-активлар, шунингдек, жиноий йўл орқали олинган крипто-активлар ва маблағлар (ўғрилик, фирибгарлик ва бошқалар) билан амалга оширилган;
– компания юридик шахс – Ўзбекистон Республикасининг резиденти эмаслиги;
– Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган серверларда электрон платформа мавжуд эмаслиги;
– Ўзбекистон Республикасининг крипто-активлар айланмаси соҳасидаги, шунингдек жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролларини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш, шунингдек шахсий маълумотларни сақлаш ва улардан фойдаланиш соҳасидаги қонун ҳужжатларининг талабларига риоя этилмаётгани;
– бир қисми Ўзбекистон Республикаси тижорат банкида алоҳида ҳисобварақда сақланиши зарур бўлган устав жамғармаси (капитали) мавжуд эмаслиги.
Аниқланган қоидабузарликлар асосида крипто-активлар айланмаси соҳасида лицензиялаш талаблари ва шартларига риоя этилишини текшириш бўйича баённома тузилиб, кўриб чиқиш ва қоидабузарликларни бартараф этиш чораларини кўриш учун Binance биржасига юборилган.
Қайд қилинишича, амалдаги қонунчиликка кўра, 2023 йил 1 январдан бошлаб, Ўзбекистон фуқаролари ва юридик шахслари криптовалюта активларини сотиб олиш, сотиш ва (ёки) айирбошлаш бўйича операцияларни фақат миллий провайдерлар орқали қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга ошириши мумкин.
Мавзуга оид
11:40 / 10.11.2024
Олтин ва кумуш арзонлашди, Bitcoin нархи кескин ошди - халқаро молия бозори шарҳи
17:05 / 02.11.2024
Ўзбекистон сентябр ойида энг кўп олтин сотган давлатлар қаторига кирди
12:10 / 20.10.2024
Доллар мустаҳкамланди, Bitcoin ва олтин нархи кескин қимматлашди — халқаро молия бозори шарҳи
20:50 / 11.10.2024