Декабрда энг қиммат ва энг арзон палов қаерда тайёрлангани маълум қилинди
Давлат статистика агентлиги 2023 йилнинг декабр ойи учун палов индексини эълон қилди.
Унга кўра, энг қиммат палов Тошкент шаҳрида сотилган бўлиб, бир порция си 29 700 сўм бўлган. Ундан кейинги ўринлардан Бухоро (28 200 сўм) ва Самарқанд (27 000 сўмдан) вилоятлари жой олган. Энг арзон ош эса Наманган вилоятида — бир порцияси 20 000 сўмдан сотилган.
Ҳудудлардаги ош марказларида сотилаётган паловнинг бир порцияси учун ўртача нархлари қуйидагича бўлган:
Қорақалпоғистон Республикаси — 23 400 сўм;
Андижон вилояти — 24 200 сўм;
Бухоро вилояти — 28 200 сўм;
Жиззах вилояти —25 000 сўм;
Қашқадарё вилояти — 26 600 сўм;
Навоий вилояти — 23 400 сўм;
Наманган вилояти — 20 000 сўм;
Самарқанд вилояти — 27 000 сўм;
Сурхондарё вилояти — 25 400 сўм;
Сирдарё вилояти — 25 200 сўм;
Тошкент вилояти — 24 300 сўм;
Фарғона вилояти — 21 500 сўм;
Хоразм вилояти — 25 800 сўм;
Тошкент шаҳри — 29 700 сўм.
Мавзуга оид
08:45
Ўзбекистон ташқи савдо айланмаси салкам 60 млрд долларга етди
10:56 / 22.12.2024
2024 йил 11 ойда қанча енгил автомобил ишлаб чиқарилгани маълум қилинди
08:10 / 10.12.2024
Ўзбекистонда доимий аҳоли сони 37,5 млндан ошди
16:51 / 09.12.2024