Ўзбекистон | 09:57 / 04.01.2024
2695
2 дақиқада ўқилади

Хусусий секторнинг соғлиқни сақлашдаги улуши 50 фоизга етказилади 

Ўзбекистонда хусусий секторни ривожлантириш, соҳага инвестицияларни жалб этиш ва давлат-хусусий шериклик лойиҳаларни амалга ошириш режалаштирилмоқда.

“Аҳоли саломатлиги-2030” стратегияси лойиҳасига кўра, хорижий ҳамда маҳаллий инвестицияларни жалб этган ҳолда давлат-хусусий шерикчилиги асосида 200 та лойиҳа амалга оширилади.

Жумладан, Тошкент шаҳрида 5 та, ҳар бир ҳудудда 1 тадан жами 18 та, камида 1000 та шифо ўрнига эга бўлган кўп тармоқли шифохона (кластер)лар, Гулистон шаҳрида “Инновацион медицина хаби”, Инновацион тиббиёт клиникаси, Марказий Осиё геном маркази, онкологик касалликларни даволаш учун Ҳужайра терапияси маркази ташкил этилади.

Давлат-хусусий шериклик асосида Фарғона вилоятида қиймати 160 млн доллар бўлган эндокринология, урология ва кардиология марказларини, шунингдек кўп тармоқли шифохона ва тез тиббий ёрдам хизматини ҳамда Нур терапия марказини қамраб олган тиббиёт кластерини барпо этиш кўзланмоқда.

Давлат кафолати остидаги умумий қиймати 1,3 млрд долларлик 13 та хорижий инвестиция лойиҳалари амалга оширилади.

Нодавлат секторини давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг барқарор ривожлантириш механизмлари жорий қилинади.

Тиббий хизмат кўрсатиш бўйича давлат хусусий шериклик лойиҳалари турлари 2 тадан 8 тага етказилади, давлат тиббиёт муассасалари бошқаруви берилади ҳамда тиббий хизматларни нодавлат тиббиёт муассасаларидан сотиб олиш орқали хусусий секторнинг соғлиқни сақлашдаги умумий улуши 20 фоиздан 50 фоизга етказилади.

Хусусий секторни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг янги замонавий механизмлари жорий этилади.

Хорижий фуқаролардан тиббиёт йўналишида тушаётган тушум миқдори йилига 500 млрд сўмга етказилади.

Ҳудудлардаги 15 та тиббиёт техникуми тажрибали компаниялар бошқарувига берилади ва улардаги таълим дастурлари ҳам тўлиқ янгиланади.

Мавзуга оид

Эълонлар

“Uzbekinvest” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди

Ҳар якшанба кунлари Тошкентдан Малдивга тўғридан тўғри рейслар

SEVEN DATES PREMIUM: инқилобий Италия соғлиқ учун ичимлиги МДҲ бозорида

Тренддаги гап: “Кореяда $3-5 минг топса бўларкан!?”

MINEX Central Asia 2025 старт олди!