Қамоқхонадаги номаълум ёзувчи ҳикояси
Панжара ортига тушиб қолиб, хаёлларида кечганларини тушириш учун бир парча қоғоз илинжида бўлган сирли адибнинг машъум қисмати. Kun.uz шоир Муҳаммад Юсуфнинг шу ҳақдаги номсиз қисқа ҳикоясини саҳналаштирди.

…Унинг учун қамоқхонада энг тансиқ нарса қоғоз эди. У ҳамма жойдан фақат қоғоз қидирарди. Бир дақиқа сайрга олиб чиқишса, деворлар тагида сарғайиб, ғижим бўлиб ётган бир парча қоғоз топиб олиб, боши осмонда, яна зах хонага қайтарди. Тергов пайтида ҳам илинжи шу. Овқат пайти ҳам.
Ана шундай минг машаққатлар билан йиққан қоғозлари бир куни қўлёзмага айланди. Энди уни нима қилиб бўлса ҳам ташқарига, одамларга етказиш зарур эди. Лекин қандай қилиб?
У турма бошлиғига мурожаат қилди. Мени қабул қилишингизни сўрайман, деб қайта-қайта сўрайверди. Ниҳоят бошлиқ зерикди. Қаҳратон қиш кунларининг бирида бошлиқ иссиқ печка олдида, оёқларини чалиштириб ўтириб, унинг арзини тинглади.
— Сиздан ўтиниб сўрайман. Шу қўлёзмани одамлар ўқисин. Майли, кейинроқ, оқланиб кетсам ёки…
— Бу ёққа бер, – деди бошлиқ ўрнидан турмай.
Соддадил адиб, унга қўлёзмани узатди. Бошлиқ қўлёзмани олди-ю гуриллаб ёниб турган печканинг ичига отди…
У яна ўша зах ва қоронғи хонада ўзига келди. “Бу аблаҳнинг олдига мени ким бошлаб борди? Оёқларимми? Мен уларни ҳозироқ кесиб ташлайман. Наҳот шунча хўрликларни кўриб ҳам кўзим очилмади! Наҳот, бу бошда зарра ақл бўлмаса! Наҳотки, у мени жаллоддан ёрдам сўраб боришга ундади! Ҳозир… Ҳозир!…”
У даст ўрнидан туриб, югуриб бориб, зарб билан бошини деворга урди. Урди ва яна ураверди. Жони чиқиб кетгунча ураверди...
Ким эди бу адиб? Қодирийми?.. Чўлпонми? Ёки Усмон Носирми?!
Қисқагина умр кўриб, узоқ яшаб келаётган зотларга қаранг…
***
Улар ўтиб кетди.
Аниқроқ айтганда ўлдирилдилар.
Ўттизга ҳам кирмай, қирққа ҳам тўлмай,
Номлари қолмади, нишонлари ҳам...
Сургунда, тутқунда сақланди улар,
Туркистон деганичун, эрк деганичун.
Халқ илмли бўлсин, дегани учун,
Асир, қул, хор бўлмасин деганлари учун,
Уйғоқ бўлганичун, уйғотганичун,
Қатағон қилинди бирма-бир, бир, бир..
80 йиллар ўтди. Тўқсондир, балки...
Эрк ҳам қайтди, эл ҳам уйғонди.
Кўрдик, билдик, мана ким қандайлигин
Қаролар оқ бўлди, ёлғонлар ифшо,
Номлари оқланди, бирма-бир, бир, бир...
Майли, суяклари кетгандир чириб,
Лек уларнинг кўзлари орқада қолган.
Руҳлари бизлардан кутади дуо,
Илм, шижоат ва мағрурликни ҳам.
Яқин йилларда минглаб жадидларнинг исмлари ўтмишдаги қизил сиёсатнинг қора рўйхатларидан чиқарилиб, уларнинг фаолиятига давлат даражасида, халқаро даражада эътибор қаратилмоқда. Миллат ойдинларининг илм, маърифат, адолатсизликка бўйсунмаслик ва огоҳлик йўлидаги ҳаракатлари ҳақида жуда кўп давраларда баралла гапирилмоқда.
Бирма-бир йўқ қилинган жадидлар қайтмаслиги аниқ. Бироқ улар истаган бирлик, зиёлилик ва мағрурлик ҳисси барчамизда уйғонмоғи лозим. Бизни фақат илм қутқаради...
Сардорбек Усмоний тайёрлади.
Тавсия этамиз
Нима учун Кореяни танлаш ёки танламаслик керак? | SUBYEKTIV
Жамият | 19:02 / 30.06.2025
Уруш тугади, энди Исроил ва Эрон нима қилади?
Жаҳон | 12:02 / 30.06.2025
Кўчмас мулк савдосини нақдсиз шаклга ўтказиш режалаштириляпти
Иқтисодиёт | 11:26 / 30.06.2025
Ҳиндистонда ўн миллионлаб одам уран билан ифлосланган сувни ичмоқда — олимлар
Жаҳон | 09:01 / 30.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Эронга қарши ҳарбий ҳаракатлар бутун минтақани уруш гирдобига тортиш хавфини туғдирди – Шавкат Мирзиёев
Ўзбекистон | 16:40
-
Тахтақорача довонида ёнғин чиқди
Ўзбекистон | 16:16
-
Москвада геолокацияси ўчирилган мигрантлар рўйхатдан чиқарилади
Жаҳон | 16:13
-
Ғарбий Қозоғистонда сайғоқларни овлаш бошланди
Жаҳон | 16:00
Мавзуга оид

22:37 / 19.07.2024
Сиёсий қатағон қурбонларини ёд этиш ҳафталиги ўтказилади

12:37 / 20.06.2024
“Жадидларимизнинг мағрур ва ғолиб қиёфаларини чизишимиз керак” – кинорежиссёр Жаҳонгир Аҳмедов

17:49 / 05.01.2024
«Унга ҳеч ким Тошкентда “сен” деб гапирган эмас» – Мунаввар қори Абдурашидхоновнинг ҳаёти ва фаолиятига назар

13:32 / 22.12.2023