Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Германияда бошпана сўраб мурожаат қилганлар сони 1,5 баробар ошди
Ўтган йили Германияда бошпана сўраб қилинган мурожаатлар 2022 йилга нисбатан 51,1 фоизга кўп қайд этилган. Мурожаат қилувчиларнинг энг катта гуруҳи - Суриядан келганлар.
2023 йилда Германияда бошпана сўраб мурожаат қилганлар сони кескин ўсди. 8 январ, душанба куни Миграция ва қочқинлар бўйича федерал идора (Bamf) маълум қилишича, тегишли ариза билан мамлакат расмийларига 351 915 киши мурожаат қилган, бу – ўтган йилга нисбатан 51,1 фоизга кўп.
Мурожаатларнинг умумий сонидан 329 120 таси бирламчи ва 22 795 таси Германияда рухсат этилган қолиш муддатини узайтириш учун бўлган. Мурожаат қилувчиларнинг энг катта гуруҳи Суриядан келган муҳожирлар – 104 651 киши. Ундан кейинги ўринларда Туркия (62 624), Афғонистон (53 582), Ироқ (12 360), Эрон (10 206), Гуржистон (9 399) ва Россия (9 028) бормоқда. Ўтган йили Евроиттифоқ бўйлаб муҳожирлар оқими сезиларли даражада ошди, аммо Германия ЕИда бошпана изловчиларни жалб қилувчи асосий нуқта бўлиб қоляпти.
Россия ҳарбий ҳаракатлари натижасида Украинадан келган қочқинлар сони ҳам ортди. Бироқ, улар Германиядан бошпана сўраши шарт эмас, чунки вақтинчалик ҳимояга эга. Октябр ойи охирига келиб Германия 1,17 миллионга яқин украиналик қочқинни қабул қилди, бу - ЕИнинг бошқа мамлакатларига қараганда кўпроқ.
Ўтган йили Миграция ва қочқинлар бўйича федерал идора 261 601 та бошпана бўйича сўровни кўриб чиқиб, 51,7 фоиз ҳолатда аризачиларга расмий мақом берди.
Мавзуга оид
15:06 / 11.02.2026
Европарламент бошпана бериш бўйича янада қатъий қоидаларни маъқуллади
21:03 / 05.02.2026
2025 йилда 200 га яқин ўзбекистонлик Россиядан бошпана сўради
23:25 / 31.01.2026
Теҳронда 2,5 млн кишини сиғдира оладиган бомбапаноҳлар тайёрланмоқда
13:19 / 05.01.2026