Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Митти Rabbit R1 антисмартфони тақдим этилди
Катта салоҳиятга эга кичик қурилма классик мобил телефонлар ўрнини эгаллаши мумкин.
CES 2024 маиший электроника кўргазмаси доирасида Rabbit R1 «янги авлод гаджети» тақдим этилди. Ишлаб чиқарувчига кўра, бу — сунъий интеллектга асосланган антисмартфон, унда ҳеч қандай илова бўлмайди.
Rabbit R1 классик мобил телефондан бутунлай фарқ қилади. У 2,88 дюймли сенсорли экранга, айланувчи камерага ва интерфейсларни айлантиришга мўлжалланган ғилдиракчага эга.
Rabbit R1 ичида 2,3 ГГц частотали MediaTek процессори, 4 Гб оператив хотира ва 128 Гб ички хотира, шунингдек, қуввати бир кунга етадиган батарея мавжуд. Буларнинг барчаси Teenage Engineering фирмаси дизайнига эга митти корпусда яширинган.
Қурилма қўнғироқларни амалга ошириши (SIM-слот бор), хабарлар юбориши, ҳар қандай саволларга жавоб бериши ва таксига буюртма бериш ёки ресторанда стол банд қилиш каби кўрсатмаларни бажариши мумкин. Қурилманинг концепцияси оддий – сизга иловалар керак эмас, фақат шахсий сунъий интеллект (СИ) ёрдамчиси билан мулоқот қилиш учун қулай интерфейс кифоя.
Бунинг учун компания ўзининг Rabbit OS операцион тизимини ишлаб чиқди. У билан мусиқа плейерини бошқариш, камера орқали маҳсулотларни таниб олиш, файлларни юбориш ва бошқа амалларни бажариш мумкин.
Rabbit R1 март ойида 199 доллардан (≈2,5 млн сўм) сотувга чиқарилади.
Мавзуга оид
18:13 / 10.06.2026
Смартфонни қувватлашдаги асосий хатолик айтилди
17:37 / 09.06.2026
Афғонистонда давлат хизматчиларига смартфондан фойдаланиш тақиқланди
21:33 / 25.04.2026
Смартфонда энергия тежаш режимини қачон ёқиш керак?
18:01 / 15.04.2026