НАТО совуқ уруш давридан бери энг йирик ҳарбий машқларни бошлаяпти
Май ойининг охиригача давом этадиган Steadfast Defender машқлари тахминан 90 000 кишини қамраб олади. НАТО 1988 йилда ўзининг сўнгги шунга ўхшаш машқларини ўтказганди.
Шимолий Атлантика алянси 22 январ, душанба куни сўнгги ўн йилликлардаги энг йирик тўрт ойлик машғулот - Steadfast Defender 2024 («Қатъий ҳимоячи»)ни бошламоқда. Машқларга 90 мингга яқин киши жалб этилади. Уларда НАТОнинг барча давлатлари ва алянсга киришга номзод Швеция иштирок этади. Май ойи охиригача давом этадиган манёврлар Европа ҳудудини Норвегиядан Руминиягача қамраб олади. Dpa агентлиги маълумотларига кўра, Steadfast Defender манёврлари сценарийси - Россиянинг иттифоқчилар ҳудудига ҳужуми, у НАТО жамоавий мудофаа шартномасининг 5-моддасини ишга туширади.
Ҳозирга қадар сўнгги ўн йилликларнинг энг йирик манёврлар 2018 йилда 50 мингдан ортиқ ҳарбий хизматчилар иштирок этган Trident Juncture ҳисобланган. НАТО 1988 йилда 125 мингдан ортиқ аскарни қамраб олган сўнгги жуда катта кўламдаги машқларни ўтказганди.
Кенг кўламли машғулотлар НАТОнинг тайёргарлигини кўрсатади
Steadfast Defender 2024 шунингдек, самолёт ташувчилардан тортиб эсминецларгача бўлган 50 дан ортиқ кемалар, шунингдек, 80 дан ортиқ қирувчи самолётлар, вертолётлар ва дронлар, камида 1100 та жанговар машина, шу жумладан 133 та танк ва 533 та пиёда жанговар машинасини ўз ичига олади. Алянснинг Европадаги бирлашган қуролли кучлари қўмондони Кристофер Каволига кўра, машқ НАТО қуруқлик, денгиз, ҳаво, кибермакон ва космосда «бир неча ой давомида, минглаб километрлардан ортиқ, Узоқ Шимолдан Марказий ва Шарқий Европагача ҳамда ҳар қандай шароитда» мураккаб операцияларни ўтказиши ва қўллаб-қувватлаши мумкинлигини кўрсатиб беради.
НАТО ҳарбий қўмитаси раҳбари Роб Бауэрнинг сўзларига кўра, бу миқёсдаги машғулотлар алянснинг янги тайёргарлигини намойиш этади. «Бу бутун алянс бўйлаб, океан орқали, Қўшма Штатлардан Европагача бўлган ушбу миқёсдаги машқларни ўтказишимиз мумкин бўлган рекорд миқдордаги қўшиндир», деди у. Бундан ташқари, ҳарбий қўмита раҳбари уруш нафақат ҳарбийларнинг иши эканини таъкидлади: «уруш ҳақида гап кетганда, биз Украинада кўриб турганимиздек, бу бутун жамиятга таъсир қилади».
Мавзуга оид
20:43 / 12.11.2024
НАТО бош котиби Украинадаги можаро «траекториясини» ўзгартиришга чақирди
16:07 / 12.11.2024
Greenpeace: НАТО ҳарбий жиҳатдан Россиядан сезиларли даражада устундир
01:18 / 10.11.2024
Россиялик ўқитувчилар «НАТОдан ҳимояланиш учун» фолгадан қалпоқлар ясади
10:09 / 09.11.2024