Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шмихал: Словакия бош вазири Украинанинг ЕИга интеграциясини қўллаб-қувватлади
Кремлпараст позицияси билан танилган Роберт Фицо Украинанинг Европа Иттифоқига интеграциялашувини қўллаб-қувватлашини билдирди. У Украина учун 50 миллиард евро миқдоридаги Европа Иттифоқи траншига тўсқинлик қилмасликка ваъда берди, деди Украина бош вазири Денис Шмихал.
Словакия бош вазири Роберт Фицо украиналик ҳамкасби Денис Шмихал билан учрашувда Украинанинг Европа Иттифоқига интеграциялашувини қўллаб-қувватлади, икки томонлама муносабатларни ўзаро ҳурмат ва ишонч асосида ривожлантиришга тайёрлигини, шунингдек, Украинанинг ҳудудий яхлитлиги ва суверенитетига содиқлигини билдирди. Бу ҳақда Шмихал 24 январ, чоршанба куни ўзининг Telegram-каналида маълум қилди. Ужгороддаги учрашув якунлари бўйича қўшма баёнот имзоланди, у «ўзаро ишонч ва ҳурмат асосида икки томонлама муносабатларни мустаҳкамлаши керак», деб ёзади Украина бош вазири.
Унга кўра, Фицо Украина президенти Володимир Зеленский таклиф қилган тинчлик формуласини қўллаб-қувватлаган. Бу формула, бошқа нарсалар қатори, барча рус қўшинларини Украина ҳудудидан олиб чиқиб кетиш ва Украина ҳудудий яхлитлигини тиклашни назарда тутади. Денис Шмихал хабар қилганидек, Роберт Фицога Словакиянинг Украинани тиклаш ва унинг ҳудудини миналардан тозалашда иштирок этиши «муҳимлиги эслатиб ўтилди» ва у, ўз навбатида, Украина учун Европа Иттифоқининг 50 млрд евролик траншига тўсқинлик қилмасликка ваъда берди. Фицо илгари ушбу траншни «фойдасиз» деб атаган.
Роберт Фицонинг кремлпараст позицияси
Куни кеча кремлпараст позицияси билан танилган Роберт Фицо телевидениега берган интервюсида Украинанинг НАТОга аъзолигига «вето қўйиш ва блоклаш» ниятида эканини айтди, чунки бу, унинг сўзларига кўра, «учинчи жаҳон уруши сари йўлдир». Шунингдек, у Украина Европа Иттифоқига қўшилишдан олдин ушбу ташкилотга аъзо бўлиш учун номзодга қўйиладиган барча талабларни бажариши шартлигини таъкидлади.
Фицо Словакия давлат сифатида Киевга қурол етказиб беришни тўхтатишини айтди, бироқ айни пайтда «тижорий қурол-яроғ етказиб беришга» қарши эмаслигини таъкидлади.
Роберт Фицо ўзининг «Курс - словак социал-демократияси» партияси парламент сайловларида ғалаба қозонганидан кейин Словакия ҳукумати тепасига келди. Сайлов кампанияси вақтида у Украинага ҳарбий ёрдамни тўхтатишга ваъда берган.
Мавзуга оид
12:11 / 20.04.2026
9 май олдидан Эстония Фицо самолёти учун ҳаво ҳудудини ёпди
15:47 / 16.03.2026
Словакия Россияга қарши санкциялар бўйича блокадасини бекор қилди
12:20 / 28.02.2026
“Дружба” атрофидаги баҳс: Зеленский Фицони Киевга таклиф қилди
11:05 / 26.02.2026