29 январ куни Сенатнинг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитасида Ўзбекистон Республикасининг “Солиқ кодексига қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонуни муҳокама қилинди. Сенаторлар қонун билан жорий этилаётган “20 минг тадбиркор – 500 минг малакали мутахассис” дастурини ҳам кўриб чиқди.

Унга мувофиқ, тадбиркорлик субъектлари томонидан яратилган янги иш ўринлари сонидан келиб чиқиб, уларга солиқ имтиёзлари жорий этиляпти.

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги департамент директори ўринбосари Умид Ҳамроев Kun.uz мухбирига берган интервюсида дастур орқали тадбиркорлар эга бўладиган имтиёзлар борасида гапириб берди.

— Дастурга кимлар аъзо бўла олади?

— 93-сонли президент фармони билан камбағалликни қисқартиришга қаратилган нормалар киритилмоқда. Унга кўра, 20 минг тадбиркор томонидан 500 минг иш ўрни яратилиши керак. “20 минг тадбиркор – 500 минг малакали ишчи” деган платформа (дастур) яратилади. Тадбиркор бу дастурга аъзо бўлади. Дастурга 2 йил давомида фаолият юритиб келаётган ва давлат улушига эга бўлмаган тадбиркорлик субъектларигина аъзо бўла олади. Айтиш керакки, бу дастурга аъзолик ихтиёрий бўлиб, унга ишчи ўринларини яратиш мақсадида аъзо бўлган тадбиркорлар маълум солиқ имтиёзларига эга бўлади.

– Қандай имтиёзлар бериляпти?

– Барча солиқлардан (ҚҚС ва жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғидан ташқари) бир йилгача тўлов таъминотларисиз, фоизларсиз бўлиб бўлиб тўлаш имконияти берилади. Дастурга аъзо бўлган тадбиркорларга солиқларни бўлиб тўлаш имконияти қуйидаги категориялар миқёсида берилади:

  • 51 тадан 100 тагача иш ўрни яратса, 3 ойгача;
  • 101 тадан 200 тагача иш ўрни учун 6 ойгача;
  • 200 тадан зиёд ишчи ўрни учун 12 ойгача.

Яна бир имтиёз бор. Бунда тадбиркор “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га кирадиган фуқароларни ишга олса ва бу тоифадаги ходимлар умумий ходимлар сонининг 20 фоизини ташкил қилса, мол-мулк ва ер солиғидан имтиёз бериляпти. Бу имтиёз шундан иборатки, реестрга кирадиган фуқаролар учун:

  • 51 тадан 100 тагача иш ўрни яратса, мол-мулк ва ер солиғининг 50 фоизини тўлайди (шунда мол мулк ва ер солиғининг 50 фоизини тўлашдан озод бўлади);
  • 101 тадан 200 тагача иш ўрни учун 25 фоизини тўлайди;