Давлат харидларида сунъий интеллектдан фойдаланилиши мумкин
Ўзбекистонда давлат харидларини амалга оширишда намунавий техник шартларни ишлаб чиқиш ва бу соҳага сунъий интеллектни жорий қилган ҳолда, харид комиссиялари фаолиятини тугатиш таклиф этилмоқда.
Бунда, харид иштирокчилари киритган маълумотлар бошқа интеграциялашган базалар маълумотлари асосида сунъий интеллект томонидан автоматик баҳоланади.
Бу – 2024 йилги давлат дастури лойиҳасида келтирилган. Юқорида қайд этилган тизимни 2024 йил декабргача ишлаб чиқиш кўзда тутилган.
2024 йил сентябрга қадар эса:
- харид ҳужжатларининг намунавий рақамли шаклларини ишлаб чиқиш;
- харид ҳужжатларини электрон тарзда шакллантириш ва келишиш амалиётини босқичма-босқич жорий қилиш;
- иштирокчиларнинг таклифларини баҳолашда инсон омилини босқичма-босқич қисқартиришни назарда тутиш таклиф этилмоқда.
Давлат харидлари соҳасида тўғридан-тўғри шартномаларни тузишдан олдин мазкур шартномаларни мажбурий тартибда жамоатчиликка очиқлаш тизимини жорий қилиш ҳам кўзда тутилган.
Ягона етказиб берувчилар реестрига киритилган субъектларни танқидий қайта кўриб чиқилиши ва уларни қисқартириш чораларини кўрилиши мумкин.
Давлат дастури лойиҳаси бўйича жамоатчилик муҳокамаси 14 февралгача давом этади.
Тавсия этамиз
Осиё кубоги ғолиблари тантанали кутиб олинди — фото
Спорт | 23:22 / 21.04.2025
“Gentra – қоронғилик тимсоли” – Миршакар Файзуллоев
Ўзбекистон | 19:25 / 20.04.2025
АҚШда бир ой ичида минглаб талабаларнинг визалари бекор қилинди
Жаҳон | 23:47 / 18.04.2025
Тошкент вилоятидаги баъзи йўлларда рухсат этилган тезлик 80 км/соатгача чекланди
Ўзбекистон | 23:28 / 18.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Путин Украинадаги жанговар ҳаракатларни ҳозирги фронт чизиғи бўйлаб тўхтатишни таклиф қилди — FT
Жаҳон | 01:32
-
Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Самарқандга келди
Ўзбекистон | 23:20 / 22.04.2025
-
Қозоғистонда ота-онаси қарамоғисиз қолган бола Ўзбекистонга қайтарилди
Жамият | 23:14 / 22.04.2025
-
NASA зонди ноодатий шаклга эга астероид суратларини узатди
Жаҳон | 23:01 / 22.04.2025
Мавзуга оид

12:30 / 22.04.2025
Бирлашган Араб Амирликлари қонунлар ёзишни сунъий интеллектга топширмоқчи

09:32 / 21.04.2025
Эрон армияси сунъий интеллектга асосланган ўта махфий қуроли борлигини маълум қилди

17:14 / 19.04.2025
Депутатлар сунъий интеллектда яратилган ноқонуний контент учун жазога изоҳ берди

21:36 / 15.04.2025