Амалдаги чемпионга қарши яримфинал учун жанг: Ўзбекистон Қатардаги энг яхши натижасини такрорлай оладими?

Фото: Getty images
Бугун, 3 феврал куни Ўзбекистон миллий жамоаси Осиё кубоги чоракфиналида мезбон ва амалдаги чемпион Қатарга қарши саф тортади. Бутун Осиёнинг нигоҳи қадалган тўқнашувда яримфиналнинг сўнгги иштирокчиси номи маълум бўлади.
Чоракфиналгача жамоалар қандай етиб келди?
Ўзбекистон миллий жамоаси гуруҳ босқичида Сурия ва Австралия билан дуранг қайд этди ва Ҳиндистонни йирик ҳисобда мағлуб этгани эвазига плей-офф босқичига йўлланма олди. Нимчоракфиналда Таиландга қарши саф тортган Сречко Катанец шогирдлари Азизбек Турғунбоев ва Аббосбек Файзуллаевнинг голи эвазига чоракфиналга йўлланма олди.
Ўзбекистоннинг чоракфиналгача йўли:
1-тур. Ўзбекистон – Сурия – 0:0
2-тур. Ўзбекистон – Ҳиндистон – 3:0
3-тур. Ўзбекистон – Австралия – 1:1
1/8 финал. Ўзбекистон – Таиланд – 2:1
1/4 финал. Ўзбекистон – Қатар.
Қатар эса турнирни Ливан устидан қозонилган йирик ҳисобли ғалаба билан бошлаган бўлса, Тожикистон ва Хитой ҳам минимал ҳисобда мағлуб этилиб, плей-оффга максимал очко билан чиқди. Нимчоракфиналда Фаластиндан устун келган мезбонларни кейинги босқичда Ўзбекистон кутиб турганди.
Қатарнинг чоракфиналгача йўли:
1-тур. Қатар – Ливан – 3:0
2-тур. Қатар – Тожикистон – 1:0
3-тур. Қатар – Хитой – 1:0
1/8 финал. Қатар – Фаластин – 2:1
1/4 финал. Қатар – Ўзбекистон.
Ўзаро ўйинлар: Яққол устунлик Ўзбекистонда
Қатарга қарши бугунги учрашув миллий жамоамизнинг ушбу рақиб билан 15-ўйинига айланади. Вакилларимиз ўтган 14та ўйиндан 9тасида ғалаба қозонган. Бошқа бирор жамоа устидан бу қадар кўп ғалабага эришмаганмиз, Туркманистонни ҳисобга олмаганда – 10 ўйиндан 9 тасида устун келганмиз.
Ўтган 14 ўйинда миллий жамоамиз қатарликлар дарвозасига 24та тўп киритган. Бундан кўпроқ голни фақат Туркманистон (27) ва Хитой Тайпейига (30) урганмиз. Ўзаро баҳсларда Ўзбекистон 9 марта ғалаба қозонган бўлса, Қатар 3тасида ютган. Учала учрашув ҳам Доҳада бўлиб ўтган. Икки ўйинда дуранг қайд этилган.
Сўнгги марта Қатар Ўзбекистон устидан 2008 йилнинг 6 сентябрида — ЖЧ-2010 саралаш учрашувида 0:3 ҳисобида ғалаба қозонган. Ўшандан бери жамоалар олтита расмий учрашув ўтказишган: учта Тошкентда, учта Доҳада, уларнинг барчаси Ўзбекистон миллий жамоасининг ғалабалари билан якунланган. Тўплар нисбати 14:1. Сўнгги ўйинда вакилларимиз 2018 йилда Аҳмедов ва Бикмаевнинг голи эвазига рақибни Тошкентда мағлуб (2:0) этганди.
Таркиблар баҳоси: Ўзбекистон Қатардан қимматроқ
Transfermarkt порталига кўра, Ўзбекистон миллий жамоаси таркиби баҳоси бўйича Қатардан устун. Сречко Катанец қўл остидаги жамоанинг умумий баҳоси 25,5 миллион еврони ташкил этса, мезбонларнинг жами таркиби 15,9 миллион еврога баҳоланган.
Ҳар икки жамоанинг энг қимматбаҳо ўйинчисининг нархи 4 миллион еврони ташкил этади. Аббосбек Файзуллаев ҳам, Акром Афиф ҳам шундай нархланган.
Ўзбекистоннинг энг қимматбаҳо 3 футболчиси:
1. Аббосбек Файзуллаев (ЦСКА) – 4 млн евро
2. Отабек Шукуров (эркин агент) – 2,5 млн евро
3. Жалолиддин Машарипов (Пансерраикос) – 1,5 млн евро.
Қатарнинг энг қимматбаҳо 3 футболчиси:
1. Акром Афиф (Ас-Садд) – 4 млн евро
2. Али Алмуэз (Дуҳайл) – 2 млн евро
3. Абдулкарим Ҳасан (Персеполис) – 750 минг евро.
2011 йилги энг яхши натижа такрорланадими?
Миллий жамоамиз Осиё кубоги тарихидаги энг яхши натижасини 2011 йил Қатарда ўтган турнирда қайд этган. Ўшанда Вадим Абрамов мураббийлигида бош жамоамиз яримфиналга қадар етиб келиб, Осиёнинг энг кучли тўрт жамоаси қаторига кирганди. Бу сафар ҳам Қатарда мезбонлар мағлуб этилса, Сречко Катанец бошқарувидаги жамоа турнирдаги энг яхши натижамизни такрорлаган бўлади.
Ўзбекистон ва Қатар ўртасидаги учрашув ғолибини 7 феврал куни яримфиналда Эрон кутмоқда. Форслар Японияни мағлуб этиб, яримфиналга чиқишди.
Ўйинни кореялик ҳакам бошқаради
Қатар – Ўзбекистон ўйинида кореялик Ким Ҳи Гон бош ҳакам сифатида ишласа, ҳамюртлари Ёон Жаэ Еол ҳамда Парк Санг Жун қанот ҳакамлари сифатида ёрдам беради. Захира ҳаками сифатида кувайтлик Абдулла Жамали ишлайди. Шунингдек, учрашув ВАР ҳаками вазифасини Ким Жонг Ҳеок (Жанубий Корея) бажарса, АВАР сифатида кувайтлик Аҳмад Алали ишлаши кўзда тутилган.
Маълумот учун, Ким Ҳи Гон жорий мавсум жами 5 та учрашувда ишлаган. Ушбу учрашувларнинг барчаси клублар ва терма жамоалар иштирокидаги халқаро мусобақаларга тўғри келади. Эътиборли томони, ушбу ҳакам ОЧЛ гуруҳ босқичи 5-турида «Насаф» – «Ал-Фаисали» (Иордания) учрашувини (3:1) бошқарган.
Анонс. Осиё кубоги-2023. 1/4 финал
Қатар – Ўзбекистон
3 феврал | 20:30 (Тошкент вақти)
Доҳа, «Ал-Байт» стадиони.
ТВ-трансляция: «Cпорт».
Усмон Ибодов
Тавсия этамиз
Ошадиган нафақалар, жорий этилаётган эскроу тизими ва соғлиқни сақлаш соҳасида янги модел – 1 июлдан нималар ўзгаради?
Ўзбекистон | 11:14 / 28.06.2025
Кредит олишга тақиқ ва Freeze хизмати: уларнинг фарқи нима?
Жамият | 09:02 / 26.06.2025
Имтиҳон яқин: бу йил абитуриентларни нималар кутяпти? – энг муҳим саволларга расмийлардан жавоблар
Ўзбекистон | 12:11 / 25.06.2025
Эроннинг амалдаги сиёсий тизими. У қандай пайдо бўлганди?
Жаҳон | 19:30 / 24.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Россия дронлари Одессани, Украина Брянскдаги арсенални ўққа тутди
Жаҳон | 08:10
-
Озарбойжон Россияни икки озарбойжонликни ўлдирганликда айблади ва тергов талаб қилди
Жаҳон | 23:45 / 28.06.2025
-
Тошкентнинг Сергели туманидаги тўйхонада ёнғин чиқди
Жамият | 23:10 / 28.06.2025
-
Исроил Эронни жиловлаш бўйича янада кескин сиёсат бошланганини эълон қилди
Жаҳон | 23:02 / 28.06.2025
Мавзуга оид

23:22 / 21.04.2025
Осиё кубоги ғолиблари тантанали кутиб олинди — фото

15:51 / 21.04.2025
Президент ўсмирлар ўртасидаги Осиё кубоги ғолибларини унвон ва медаллар билан тақдирлади

11:57 / 21.04.2025
Жаҳон чемпионатида муносиб иштирок этасиз, деб ишонаман — Шавкат Мирзиёев Осиё чемпионларини табриклади

00:22 / 10.04.2025