Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ахборот технологиялари йўналишида ютуқларга эришган хотин-қизлар тақдирланади
Уларга Зулфия номидаги давлат мукофоти берилади.
Президент фармони билан «Зулфия номидаги давлат мукофотини таъсис этиш бўйича таклифларни қўллаб-қувватлаш тўғрисида»ги фармонга ўзгартириш киритилди.
Унга кўра, энди ахборот технологиялари йўналишида алоҳида ютуқларга эришган иқтидорли хотин-қизлар Зулфия номидаги давлат мукофоти билан тақдирланади.
Шунингдек, Зулфия номидаги давлат мукофоти комиссияси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ҳузурида жамоатчилик асосида фаолият кўрсатиши ҳамда унга бош вазир ўринбосари – Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси раҳбарлик қилиши белгиланди.
Бундан ташқари, мукофотини олиш учун талабгорнинг сўнгги 3 йил мобайнидаги ибратли фаолияти, таълим, фан, адабиёт, маданият, санъат, спорт, ахборот технологиялари соҳалари ва жамоатчилик фаолиятидаги алоҳида ютуқларига оид ҳужжатлар тақдим этилиши белгиланди (илгари 2 йил эди).
Мавзуга оид
19:13 / 12.03.2026
«Молиявий пирамида» учун жазо чоралари оғирлаштирилади
09:30 / 11.03.2026
Ўзбекистонда IT-visa олиш учун янги талаблар жорий этилди
21:18 / 03.03.2026
Зулфия мукофоти совриндорлари эълон қилинди
18:16 / 14.09.2025