Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Ҳаётингиз бир кунда ўзгариб кетса, шошиб қоларкансиз” — велосипед кўтарган курьер ҳикояси
Uzum Tezkor'нинг 22 ёшли курьери Жаҳонгир қор ёғаётган пайт велосипедини елкасига кўтариб кетаётгани акс этган видео сабаб Instagram'да машҳур бўлиб кетди. Йигит уни видеога олишгани ва интернетда юлдузга айланганидан аввалига шокка тушган бўлса, кейин кутилмаган хушхабарларга дуч келди: онасига Умра сафари йўлланмаси, ўзига эса Ижтимоий ва сиёсий фанлар институтида грант асосида ўқиш имконияти тақдим этилди.
Жиззах вилояти Янгиобод туманидаги чекка қишлоқда туғилган Жаҳонгир Маматқулов болалигидан меҳнат қилиб улғайгани, ўқишга кира олмагач Россияга ишлашга кетгани ва Uzum Tezkor'га қандай ишга киргани ҳақида Kun.uz'га сўзлаб берди.
“Икки йил академик лицейда ўқидим, лекин кўп вақтим иш билан банд бўлгани учун яхши ўқий олмадим. Институтга кира олмадим. Шундан кейин ҳамма қатори Россияга ишга кетишга мажбур бўлдим.
2022 йил 1 сентябр. Россиядаги ҳамқишлоғимнинг ёнида бирга ишлардим. Баҳор келган эди, уйдан телефон бўлди – онамнинг мазалари қочиб касалхонага тушиб қолган экан. Ошқозонлари билан боғлиқ муаммо сабаб 15 кундан бери овқат емай қўйган эканлар. Дунё кўзимга қоронғи туюлиб кетди. Ҳали қарздаман, бошлиқдан пул олиб уйга жўнатганман. Шундаям чипта олиб бериб, қўлимга пул бериб жўнатиб юборди. Йиғлаб келдим, онам касалхонада, 15 кундан бери ҳеч нарса емай қалтираб қолган экан”, – дея ҳикоя қилади у.
Жаҳонгирнинг иккинчи марта миграцияга кетиши ва саломатлигида пайдо бўлган муаммолар туфайли ишини ўзгартириши, Тошкентга келиб Uzum Tezkor'га ишга жойлашиши ва ижтимоий тармоқларда кўп айланган видео орқали ҳаётида бўлган ўзгаришлар ҳамда курерликнинг машаққатлари ҳақида батафсил видеода унинг ўзидан эшитинг.
Биргина видеолавҳа билан курьер йигитнинг ҳаёти умуман ўзгариб кетди: онаси орзу қилган Умра сафарига йўлланма, ўзига эса Ижтимоий ва сиёсий фанлар институтида 4 йил грант асосида таҳсил олиш имконияти тақдим этилди.
Иброҳим Самадов тайёрлади.
Тасвирчи – Нуриддин Нурсаидов.
Мавзуга оид
18:42 / 05.12.2025
Президент қарори: Тошкентда тирбандликларни камайтириш чоралари тасдиқланди
14:47 / 05.12.2025
Светофорлар “ақлли” тизимга уланади: транспорт оқимига қараб автоматик мослашади
08:41 / 05.12.2025
Тошкентда 115-сонли автобус йўналиши янгиланди
09:34 / 04.12.2025