Сенат раиси Танзила Норбоева Сирдарё вилоятига ташриф буюрди
Сайёр мажлисда Сирдарё вилояти ҳудудларини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларининг ижроси муҳокама қилинди.
16-17 феврал кунлари Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоева Сирдарё вилоятининг Гулистон, Боёвут, Мирзаобод туманлари ҳамда Гулистон, Ширин ва Янгиер шаҳарларидаги соғлиқни сақлаш ва таълим муассасалари, иқтисодиёт объектлари, маҳаллаларда бўлиб, аҳоли вакиллари ва маҳаллий Кенгашлар депутатлари билан бевосита мулоқотлар ўтказди.
Сенат раиси вилоятга амалий ташрифини Гулистон шаҳрида хотин-қизлар ўртасида ўтказилган веломарафондаги иштирок билан бошлади. Мусобақа доирасида иштирокчилар қарийб 3 км бўлган масофони велосипедда босиб ўтишди.
Шундан сўнг Танзила Норбоева Гулистон шаҳридаги Республика ихтисослаштирилган «Она ва бола саломатлиги» илмий амалий тиббиёт маркази Сирдарё вилоят филиалида бўлиб, муассаса фаолияти билан танишди, шифокор ва беморлар билан суҳбатлашди.
Гулистон туманига ташриф доирасида «Зарбдор» маҳалласи ҳудудида жойлашган алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар учун ихтисослаштирилган «Нурли маскан» мактаб-интернатида бўлиб, у ердаги шарт-шароитлар, дарс жараёнлари билан танишиб, ўқитувчи ва ўқувчилар билан самимий суҳбатлашилди.
Сенат раисининг навбатдаги ташриф манзили Боёвут туманидаги "Учтургон" маҳалласида жойлашган 1-сонли спорт мактаби бўлди. Бу ерда спортчиларнинг шуғулланиши учун яратилган шароитлар, спорт бўлимларининг фаолияти билан танишиш асносида спортчи ва мураббийлар, туман «Чавандозлар мактаби»да шуғулланаётган чавандоз аёллар билан мулоқот қилинди.
Шунингдек, Боёвут тумани ҳокимлигида Боёвут, Ховос туманлари ва Ширин шаҳри депутатлари билан бўлиб ўтган учрашувда «Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятининг самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги президент фармонидан келиб чиқадиган вазифаларга эътибор қаратилди.
Танзила Норбоева Ширин шаҳрида Саудия Aрабистонининг «ACWA Power» компанияси билан ҳамкорликда барпо этилган электр станцияси фаолияти билан яқиндан танишди.
Шундан сўнг Ширин шаҳри «Ватанпарвар» маҳалласи фаоллари ва ҳарбий қисмда хизмат ўтаётган ҳарбийларнинг оилалари билан учрашув ўтказилди.
Ташрифнинг навбатдаги манзили Сирдарё тумани «Ширин» маҳалласидаги «Sirdaryo Mega Lux» масъулияти чекланган жамияти бўлди.
17 февраль куни Олий Мажлис Сенати Кенгашининг Сирдарё вилоятида бўлиб ўтган навбатдаги сайёр мажлисида парламент назорати доирасида ўтказилган ўрганиш натижалари муҳокама қилинди. Мажлисни Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоева олиб борди.
Мажлисда Сирдарё вилояти ҳудудларини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларини амалга оширишда қатор натижаларга эришилганлиги қайд этилди.
Жумладан, 2023 йилда ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажми 5,9 фоизга, саноатда 7,1 фоизга, қишлоқ хўжалигида 6,4 фоизга, хизматлар кўрсатишда 10,9 фоизга ва қурилишда 7,9 фоизга ўсган. Аҳоли жон бошига ЯҲМ ҳажми 23,8 млн сўмни ва ўсиш суръати 3,8 фоизни ташкил этган.
Инвестиция дастурлари доирасида саноат, хизмат кўрсатиш ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида 964 та лойиҳа ишга туширилган.
Вилоятда ўтган йилда 2022 йилга нисбатан қарийб 2 баробарга кўп тўғридан-тўғри хорижий инвестиция ва кредитлар ўзлаштирилган. 333,2 млн долларлик саноат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорти амалга оширилган.
Муҳокама жараёнида сенаторлар вилоятда амалга оширилган ижобий ишлар билан бирга ҳал этилиши лозим бўлган масалаларга ҳам тўхталиб ўтдилар.
Жумладан, иқтисодий ўсишни таъминлаш, инвестицияларни фаол жалб қилиш, маҳаллий саноатни ривожлантириш ва экспорт прогноз кўрсаткичлари ижросини таъминлашда айрим туман ва шаҳарларда кўрилаётган чоралар етарли даражада эмас.
Саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми бўйича ўсиш суръатлари 2023 йилда Сайхунобод ва Мирзаобод туманларида, қурилиш ишлари ҳажми бўйича эса Ширин шаҳри, Мирзаобод ва Оқолтин туманларида 1 фоизни ҳам ташкил қилмаган.
Экспорт прогнози кўрсаткичлари 6 та туман ва шаҳарда бажарилмаган. Экспорт қилувчи корхоналар сони Сирдарё, Мирзаобод ва Гулистон туманларида ўтган йилга нисбатан камайган.
Мажлисда сенаторлар томонидан мавжуд муаммо ва камчиликларни бартараф этиш бўйича қатор таклиф ва тавсиялар билдирилди.
Муҳокама якунида Сенат Кенгашининг ўз ечимини кутиб турган муаммоли масалаларни бартараф этиш юзасидан тегишли қарори қабул қилинди.
Тавсия этамиз
Бойлар давраси: дунё миллиардерлари Трамп инаугурациясида йиғилди
Жаҳон | 22:19 / 21.01.2025
Қўли кесилган 2 ойлик чақалоқ: унинг яқинлари шифокорлардан норози
Жамият | 14:20 / 21.01.2025
100 долларлик банкнотанинг эскисидан воз кечиляптими?
Иқтисодиёт | 11:05 / 21.01.2025
АПЛдаги илк ўзбек. Ҳусановнинг трансфери ҳақида асосий гаплар
Спорт | 09:16 / 21.01.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ҳар икки томон ҳам ён бериши керак — АҚШнинг янги давлат котиби Украинадаги сулҳ ҳақида
Жаҳон | 15:12
-
Ўлим учун “навбат кутиш” – дунёдаги энг баланд чўққига чиқиш машаққатлари ҳақида
Жаҳон | 15:06
-
Тўқимачилик саноатида қайта ишлаш занжири ривожлантирилади
Ўзбекистон | 15:04
-
Зеленский: Украинага камида 200 минг нафар тинчликпарвар керак
Жаҳон | 14:28
Мавзуга оид
23:51 / 16.01.2025
«Гендер тенглик фаоли» миллий танлови ғолиблари тақдирланди
16:11 / 16.01.2025
Сенатда болаларга кўрсатилаётган тиббий ёрдам сифати муҳокама қилинди
23:49 / 20.12.2024
Ўзбекистоннинг миграция сиёсатини ишлаб чиқишда Халқаро меҳнат ташкилоти ҳам иштирок этади
17:20 / 18.12.2024