Ўзбекистон | 08:00 / 23.02.2024
90181
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонликлар март ойида неча кун дам олиши маълум бўлди

Наврўз байрамида ўзбекистонликлар кетма-кет 4 кун, 8 март куни эса беш кунлик иш ҳафтаси ишчилари 3 кун дам олади.

Ўзбекистон аҳолиси март ойида неча кун дам олиши маълум бўлди. Якшанба кунларини ҳисобга олган ҳолда ҳафтасига 5 кун ишлайдиган Ўзбекистон фуқаролари 13 кун дам олади.

2024 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисидаги президент фармонига мувофиқ, иш ҳафтасининг туридан қатъи назар, барча ходимлар учун 22 март, жума куни ва олти кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун 23 март, шанба — қўшимча дам олиш кунлари этиб белгиланган.

8 март, жума, кейин 9 ва 10 март шанба ва якшанба кунлари дам олиш куни. 21 март пайшанба - Наврўз байрами. Шу муносабат билан ўзбекистонликлар кетма-кет тўрт кун дам олади: 21, 22, 23 ва 24 март.

Мавзуга оид