Қўшинларни бошқаришнинг автоматлаштирилган тизимлари жорий этилади
26 феврал куни президент Шавкат Мирзиёевга Хавфсизлик кенгашининг кенгайтирилган йиғилишида берилган топшириқлар ижроси юзасидан ахборот берилди.

Қайд қилинишича, мудофаа вазирининг қўйилган вазифалар бажарилиши ва қўшинларнинг жанговар шайлигини ва қобилиятини ошириш, уларни замонавий қурол-аслаҳа ва ҳарбий техника билан таъминлаш, сержантлар корпусининг фаолиятини такомиллаштириш ва ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш бўйича олиб борилаётган ишлар ҳақида ҳисоботи тингланди.
Қайд қилинишича, қисқа вақт ичида қўшинларнинг жанговар шайлигини ошириш ва ҳарбий хизматчиларни тайёрлаш, ҳарбий қисмлар ва бўлинмаларда ҳарбий интизомни мустаҳкамлашга доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни такомиллаштириш бўйича қатор ишлар амалга оширилган.
Қўшинларни бошқаришнинг замонавий автоматлаштирилган тизимларини босқичма-босқич жорий этиш ҳамда алоқа тизимини такомиллаштириш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар қайд этилган.
Қуролли Кучлар тузилмасини такомиллаштириш, миллий армияни замонавий қурол-аслаҳалар ва ҳарбий-техник воситалар билан таъминлаш ҳамда мудофаа саноати комплексини ривожлантириш зарурлиги таъкидланди.
Якунда давлат раҳбари томонидан Қуролли Кучлар фаолиятини янада такомиллаштириш ва мамлакатнинг мудофаа қобилиятини ошириш юзасидан қўшимча топшириқлар берилди.
Тавсия этамиз
Трамп: «Украинага босим ўтказишга мажбур бўлгандик»
Жаҳон | 20:53 / 18.03.2025
«Бегоналар зулм қилгани йўқ, аммо ўзимизникилардан ёрдам кутмай қўйгандик» — суджаликлар
Жаҳон | 12:32 / 18.03.2025
Курскдаги қурбонлар — комендантлик соатини бузганлар, вайроналар остида қолганлар ва юраги дош бермаганлар
Жаҳон | 10:25 / 18.03.2025
Magic City'нинг эгаси яна ўзгаради
Ўзбекистон | 21:22 / 17.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Италияда тўлиқ сунъий интеллект томонидан ёзилган биринчи газета чоп этилди
Фан-техника | 22:39
-
Путин ва Трамп суҳбати: дунё тинчликка яқинлашмади
Жаҳон | 22:33
-
Трамп АҚШнинг Европадаги НАТО кучлари қўмондонлигидан воз кечиши мумкин
Жаҳон | 22:32
-
Путин Россия қайси шартда Одессага даъво қилмаслиги шартини айтган – «Коммерсант»
Жаҳон | 22:26
Мавзуга оид

17:58 / 14.01.2025
Миллий армиямиз ёшлар учун мардлик ва шон-шараф мактабига айланмоқда — Мирзиёев

11:22 / 02.05.2024
Президент: Жаҳонда инвесторлар учун мислсиз кураш кетяпти

21:36 / 01.05.2024
ЕТТБ Ўзбекистонда «яшил» шаҳарларни ривожлантириш лойиҳаларида иштирок этади

09:04 / 30.04.2024